Latest news

08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  0 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  1 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  3 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  2 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  14 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  14 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  8 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  4 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  1 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  2 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  13

«Локомотив» - «Динамо»: 10 йиллик нохуш анъана бузиладими? News

«Локомотив» - «Динамо»: 10 йиллик нохуш анъана бузиладими?

Турнинг шиддатли ўтиши кутилаётган ўйини Тошкентда, иккинчи даврани мағлубият билан бошлаган икки жамоа – “Локомотив” ҳамда “Динамо” ўртасида ўтиши кутилмоқда.

Самарқанд жамоаси 1-даврада амалдаги чемпионни мағлуб эта олганди.

Ким қандай ҳолатда?
Амалдаги чемпион саналмиш Самвел Бабаян бошчилигидаги “Темирйўлчилар” 27 очко билан 2-ўринда бораётган бўлишса, Даврон Файзиев мураббийлигидаги “Динамо” 18 очко жамғарган ҳолда 8-поғонадан жой олган.

“Динамо”нинг сўнгги беш турдаги ўйини:
10-тур. “Динамо” – “Қизилқум” – 2:2
11-тур. “Қўқон-1912” – “Динамо” – 2:2
12-тур. “Динамо” – “Локомотив” – 2:1
13-тур. “Динамо” – “Бунёдкор” – 1:2
14-тур. “Бунёдкор” – “Динамо” – 4:2

“Локомотив”нинг сўнгги беш турдаги ўйини:
10-тур. “Насаф” – “Локомотив” – 0:1
11-тур. “Локомотив” – “Сурхон” – 5:1
12-тур. “Динамо” – “Локомотив” – 2:1
13-тур. “Локомотив” – “Сўғдиёна” – 2:0
14-тур. “Сўғдиёна” – “Локомотив” – 1:0

Эски танишлар: Анзур Исмоилов ва Жамшид Искандеров
“Локомотив” сафидаги аксарият футболчилар профессионал фаолиятини айнан “Динамо”да бошлаган. Жумладан, “Локомотив” ва терма жамоамиз ҳимоячиси Анзур Исмоилов 15 йил аввал айнан “Динамо” сафидаги ўйинлари билан танилган бўлса, яримҳимоячи Жамшид Искандеров ҳам Олий Лигадаги илк учрашувларини 2011 йилда айнан “Динамо” сафида ўтказган. “Динамо” сафида эса аввал “Локомотив”да тўп сурган футболчилар йўқ.

Ўзаро ўйинлар: Устунлик кимда?
“Динамо” ва “Локомотив” Олий Лигада 25 марта тўқнаш келишган. “Динамо” 11 та ўйинда ғолиб бўлган, 3 та ўйин дуранг ҳисобида якунланган. “Локомотив” “Динамо”ни ҳозирга қадар 11 марта мағлуб эта олган. Тўплар нисбати “Локо” томонида - 36:38. Ўзаро ўйинларда “Динамо” ҳам, “Локомотив” ҳам 36 очкодан қўлга киритган.

“Локомотив”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 5:1 га тенг. “Динамо”да бу кўрсаткич янада каттароқ – 5:0. 2009 йилги баҳсда Азамат Абдураимов бошчилигидаги «Динамо» Илҳом Юнусов, Дэвид Ония, Андрей Акопянц, Эркин Бойдуллаев, Баҳодир Насимовларнинг Филимонов дарвозасига киритган голлари эвазига «Локо»ни 5:0 ҳисобида мағлуб этишган.

Ўзаро сўнгги учрашувларда Тошкентда қайд этилган натижалар:

20/06/2017. Локомотив – Динамо - 2:0
26/08/2015. Локомотив – Динамо - 2:1
24/10/2014. Локомотив – Динамо - 1:0
03/05/2013. Локомотив – Динамо - 3:1
03/08/2012. Локомотив – Динамо - 3:1
02/10/2010. Локомотив – Динамо - 2:2
18/08/2009. Локомотив – Динамо - 1:2
17/10/2008. Локомотив – Динамо - 1:2
09/06/2007. Локомотив – Динамо - 1:2

Факт: 10 йил аввал...
«Динамо» сўнгги марта бундан 10 йил аввал – 2009 йилда Сирожиддин Сайфиев ва Баҳодир Насимовларнинг голи эвазига “Локомотив”ни Тошкентда мағлуб эта олганди. Кўрамиз, “Динамо” бу сафар 10 йиллик нохуш анъанани буза олармикан?

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика