"Локомотив" Денис Коростиченкони истеъфога чиқарди
24 aug 2022 16:17
News
"Локомотив" Денис Коростиченкони истеъфога чиқарди
Тошкентнинг "Локомотив" клуби бош мураббийи Денис Коростиченко ўз лавозимини тарк этди.
"2021 йилнинг 15 декабридан бери «Локомотив» асосий жамоасини бош мураббий сифатида бошқариб келган Денис Коростиченко клуб раҳбарияти қарорига биноан истеъфога чиқарилди. Шунингдек, мураббийлар штабида ишлаб келган Андрей Микляев ҳам клуб томонидан ишдан бўшатилди.
Денис Коростиченконинг истеъфога чиқишига «Локомотив»нинг Суперлигада кўрсатаётган натижалари сабаб бўлди. Айни пайт «темирйўлчилар» Суперлига 16-тур якунларига кўра, 17 очко билан турнир жадвалида 10-ўринни эгаллаб туришибди. «Локо» ҳисобида 5 ғалаба, 2 дуранг ва 9та мағлубият бўлиб, тўплар нисбати 13-21 кўриниш олган.
Денис Коростиченко бундан буён «Локомотив» болалар футбол мактаби тизимида фаолият олиб боради", — дейилади "темирйўлчилар" хабарида.
Link :
Source : "Локомотив" матбуот хизмати
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments