Latest news

16:36Расман: Умиджон Эргашев – "Навбаҳор" футболчиси!  1 16:14"Металлург" академияси ёпиладими? Академия бунга жавоб берди  0 15:53Расман: Егор Кримец - "Сўғдиёна" футболчиси!  3 15:27ЖЧ-2010нинг энг яхши футболчиси Форлан: "Испанияда "Атлетико" рамзини ҳеч қачон ўпмаганим учун танқид қилишарди"  2 14:54Йўғе! Дани Ольмо агенти билан бирга Манчестерга учиб келди  3 14:22Олмалиқдаги "ОКМК спорт мажмуаси" ҳудудида янги табиий майдон қурилмоқда  1 13:54"Бунёдкор" ўз тарбияланувчиси билан шартномани 2 йилга узайтирди  0 13:27"Шўртан" 2025 йилги мавсумни Қаршидаги стадионда бошлайди  1 12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  2 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  6 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  5 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   22 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  15 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  5 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1

"Локомотив" - "Бунёдкор" ўйини кишини нега ранжитди? News

"Локомотив" - "Бунёдкор" ўйини кишини нега ранжитди?

Футболимизга, хусусан чемпионатимизга бўлган қизиқиш йилдан-йилга йўқолиб бормоқда.

Бу жуда эскирган ва сийқаси чиққан гап. Нимадир бўлса фақат шу жумлани ишлатаверишга ўрганиб қолганмиз. Ҳеч нарса ўзгармаяпти.
Фақат чемпионат ўйинларида стадионга келаётган мухлислар ташрифи ва журналистларнинг ҳам футболимизга бўлган қизиқиши ўзгариб бормоқда. Авваллари ҳар битта учрашувга келган кам сонли журналистларнинг кўпчилиги энди ўйинларга ҳам келмай қўймоқда.
Марказий баҳс мақомида бўлмаган ўйинларни қўя турайлик, чемпионатдаги энг марказий ва катта афишали учрашувга ҳам ҳеч ким келмай қўйгани ҳақиқат. Аччиқ ҳақиқат.

Демак футболимиз ҳеч кимга қизиқ бўлмай қолмоқда. Йўқса айтингчи, "Локомотив" - "Бунёдкор" беллашувидан ҳам юқори статусга эга тўқнашув борми ҳозирги кунда? Финал чиптаси учун курашаётган иккита етакчи жамоаларимиз, бўлажак чемпион ҳам шулар ўртасида аниқланиши кундек равшан.
Лекин бу жамоаларнинг ўзаро ўйинига бўлган қизиқиш деярли нолга тенг бўлди.

Мухлисларни гапирмайман. Стадионларимиз хўвиллаб қолганига ўрганиб ҳам қолдик. Бўш трибуналар қаршисида тўп тепиш футболчиларимиз учун янгилик эмас.
Агарда кеча бўлиб ўтган "Локомотив" - "Бунёдкор" баҳсида стадион тўлиб-тошганида, унда буни ажойиб янгилик деса бўларди.
Лекин бу фантастика.

ТТЗда ўтган ўйинга 5 дақиқа кечикиб бордик. Йўлдаги тирбандлик сабаб ўйиннинг дастлабки дақиқаларини кўра олмадик. Стадионга киришимиз билан медиа-Трибуна томонга йўл олдим. Тўғриси, кечикканим сабаб медиа-трибунадаги энг яхши жойлардан қуруқ қолдим, деб бироз асабим бузилганди. Лекин медиа-трибунага чиқишим билан кайфият бир бузилди ва бир яхшиланди. Жой тўлалиги боис кайфиятим яхши томонга ўзгарди. Аммо ўйинга Бахтиёр Ширинов, Ҳасанали ота ва яна бир журналистдан ташқари ҳеч ким келмаганини кўриб барибир ҳайрон қолдим.

Ҳа, ўйин шаҳар марказидан анча узоқда ўтди. Тўғри, ҳаво совуқ эди. Тушунаман, ўйин вақти бироз эрта ва бу вақтда кўпчилик ишда бўлади. Лекин футбол сайтларида фаолият юритадиган аксарият журналистларимизнинг иши футбол ичидаку!? Яна бир факт, Тошкентдаги стадионларда журналистларга қилинган шароит билан "Локомотив" клуби мақтана олмайди. "Локо"нинг ҳар иккала стадионида ҳам журналистлар учун шароит "Пахтакор" ва "Бунёдкор"никидан анча ёмон. "Обод" билан рақобатлаша олади, майли.

Шу сабаблар туфайлими бу ўйинга келган журналистларни санаш учун бир қўлдаги мавжуд бармоқларнинг ўзи етарли бўлди.

Ўйинга келадиган бўлсак, баҳс шиддатли кечмади. "Локомотив" тиғиз тақвим туфайли ва уларни олдинда янада жиддий рақиблар, муҳим баҳслар кутиб турганини ҳисобга олиб, таркибда бир қатор ўзгаришларни амалга оширди. Бир қанча етакчи футболчиларга ҳордиқ чиқариш учун дам берилди. Кубок ўйини ва таркибдаги мавжуд имкониятлардан келиб чиққан "Локомотив" бу каби ротацияга жазм эта олди.
"Бунёдкор" эса аксинча ўзининг энг оптимал таркибини жангга ташлади. Фақатгина Акмал Шораҳмедов шамоллаб қолгани боис ўйинда иштирок этолмади ва айнан шу жиҳат "қалдирғочлар"нинг мағлубиятига сабаб бўлди, десам муболаға бўлмайди.
"Бунёдкор" сардорининг ўрнига ҳаракат қилган Аҳмадалиевнинг ўйинини танқид қилмоқчи эмасман. Дилшод шу куни зўр ўйнади, дея оламан. Фақатгина учрашувнинг охирги дақиқаларида айнан у қўриқлаётган Сардор Мирзаев кўздан қочирилгани натижасида "Локо" ҳисобда олдинга чиқиб олди ва шу биргина хато "Бунёдкор"га қимматга тушди.

Бу баҳсда Лушан ушбу мавсумда қўллаб келаётган тактикаси, яъни ҳимоядан ўйнаш услубини ишга солди. "Локомотив" ҳужумда ўзи истаган барча режаларни амалга ошира олмади. Сабаби, "Бунёдкор" мудофаа чизиғида анча зич ўйнади ва рақибга деярли имконият бермади.

Учрашувнинг тўлиқ картинасига қарасак, гол уриш учун ҳар иккала жамоаларда ҳам имкониятлар ва вазиятлар содир этилди. Шу куни Мурод Зуҳуров ва Маъмур Икромов ҳам ўз постларини муносиб тарзда ҳимоя қила олишди.
Гол ўтказиб юборилган вазиятда Мурод Зуҳуровни айбламаган бўлардим.

Андрей Микляев ўйиндан кейин ҳақ гапни айтди. Бу баҳс ҳақиқий кубок учрашувига мос тарзда ўтди. "Локомотив" биринчи рақам остида ҳаракат қилган бўлсада, уларнинг энг дастлабки вазифалари кубок беллашувида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолиш эди. Шу боисдан ҳам "Локомотив" катта таваккалга қўл урмади, чамамда.

Шахсан мен бу тўқнашувдан очиқ ва ҳужумкор ўйин кутмагандим. Бу кўпроқ тактик курашлар жангги бўлиши кундек равшан эди.
Мавсум охири, жамоалар анча тиғиз тақвимда тўп тепишмоқда ва уларни чемпионат ўйинларида ҳам осон бўлмаган рақиблар кутиб турганини инобатга олгандим. Буёқда чемпионатда ким чемпион бўлиши масаласи турганди.

"Локо" бир қатор етакчиларсиз ҳам "Бунёдкор" тўсиғидаги илк занжирни еча олди. "Бунёдкор"нинг бу ўйиндаги режалари иш бермади. Биргина Акмал Шораҳмедовнинг йўқотиши ҳам якунда ўз таъсирини кўрсатгани ҳақиқат. Айнан шу жиҳат ҳам жамоаларнинг ҳозирги кундаги ягона фарқини кўрсатиб турибди. "Локо"да захира имконияти ва тажриба катта.

Жавоб учрашувида "Бунёдкор" биринчи рақамда ўйнайди ва улар учун бошқача йўл ҳам йўқ. Кубок ўйинида, янаям ўз майдонидаги баҳсни 1:0 ҳисобида ўз фойдасига ҳал этиш мезбон жамоа учун идеал натижа.
"Бунёдкор" очиқ футбол таклиф этса, бу "Локомотив"га янада ёқса керак. Жавоб баҳси биринчисидан кўра анча фарқ қилиши аниқ. "Қалдирғочлар" ўз уйларидаги беллашувда бор кучларини ишга солишади ва ўз омадларини рақиб дарвозаси олдидан қидиришларига тўғри келади.
"Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтадиган баҳс томошабоп ва қизиқарли бўлади. Бунга шубҳа қилишга ўрин йўқ.
Ўша ўйинни томоша қилиш учун бемалол стадионга келаверинглар:)

ТТЗдаги ўйин катта аншлагда ўтмагани боис беллашувнинг ички динамикаси ҳам юқори туюлмади. Барибир ҳар бир ўйинни безаб берадиган энг асосий жиҳат - бу трибуналарни тўлдириб турувчи ишқибозлар. Улар йўқлиги туфайли учрашув имиджига ҳам путур етади. Қандайдир азартсиз футбол кўргандек бўлади одам.
Ўйиндан ҳам эмас, учрашувга, футболимизга бўлган қизиқиш йўқолиб бораётгани кишини ранжитди...


Шаҳбоз Беғамов

Rating: +34   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика