Latest news

08:55"Реал" футболчиси: "Рақсга туш ва ҳеч қачон тўхтама"  2 08:27Трент Александер-Арнолд "Ливерпул"га қайтиши мумкин — Mirror  4 07:58Аутсайдерни мағлуб эта олмаган Микел Артета ўйиндан сўнг нималар деди?  5 07:30Чемпионлар Лигаси 1/16 финалининг биринчи ўйинлари якунлари бўйича “Ҳафта ўйинчиси” мукофотига номзодлар эълон қилинди  7 07:01Ахбор Имомхўжаевнинг ёрқин хотирасига бағишланади: "10000 метр баландликда уюштирилган интервью"  0 03:10ЕЧЛ. ​"Будё Глимт" бу сафар ўз уйида "Интер"нинг тазирини берди, "Атлетико"да дуранг, "Байер"да ғалаба  9 03:05ОЧЛ 2. "Ал Аҳли" ва "Ал Насср" ўз уйларидаги учрашувларда ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  1 03:05АПЛ. "Арсенал" аутсайдерни мағлуб қила олмади ва ўта муҳим очколарни бой берди  19 01:33"Барселона" Рамазон ойига Ямал учун ўтган йилдаги каби махсус овқатланиш режасини ишлаб чиқди  3 00:45ЕЧЛ. "Ньюкасл Юнайтед" меҳмонда "Карабоғ"ни ўта йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  5 23:47Филиппе Коутиньо "Васко да Гама"ни тарк этади  12 23:08Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  1 22:33"Шўртан" назорат учрашувида Қирғизистон клубини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  2 21:17Престианни Винига қилган ирқчилиги учун 10 та ўйинга четлатилиши мумкин  15 20:43"Қизилқум" клуби мураббийига жиноий иш очилди  17

«Локомотив»: Бугун «Қайрат» билан ўйнаймиз News

«Локомотив»: Бугун «Қайрат» билан ўйнаймиз

Куни кеча «Локомотив» жамоаси аъзолари навбатдаги ўқув-йиғин машғулотларини ўтказиш учун БААнинг Абу-Даби шаҳрига жўнаб кетишган эди.
Бугун эса жамоамиз ушбу йиғин доирасида дастлабки назорат-синов учрашувида Қозоғистоннинг «Қайрат» жамоасига қарши майдонга тушадилар. Шу муносабат билан бўлажак рақибларимиз ҳақида қисқача маълумот беришни лозим топдик.

«Қайрат» футбол клуби 1954 йил Алма-Атанинг «Динамо» жамоаси базасида ташкил этилган. Жамоа 1954-1991 йиллар давомида собиқ Иттифоқ чемпионатида иштирок этган. Шундан 24 мавсумни «Қайрат» Олий лигада ўтказган. 1986 йилда жамоа ўз тарихидаги энг юқори натижани қайд этган, яъни СССР чемпионатида 7-ўринни эгаллаган.

1992 йилдан бошлаб «Қайрат» Қозоғистон чемпионатида иштирок этиб келмоқда. Жамоа дастлабки чемпионатда олтин медалга сазовор бўлади, кейин эса мамлакат кубогини ҳам қўлга киритади. Дарвоқе, «Қайрат» Қозоғистон кубогини 5 марта қўлга киритган ва бу борада энг яхши кўрсаткич соҳиби саналади. Бироқ, 1992 йилги олтин мавсумдан кейин жамоа инқирозга юз тутди ва 1998 йилги мавсум якунига кўра 1-лигада 2-ўринни эгаллаб, яна олий лигага қайтади. 1999 йилда Қозоғистон чемпионати бронза медалига сазовор бўлган «Қайрат»нинг ўйинида тўрт мавсум пасайиш кузатилади ва ниҳоят 2004 йилга келиб Алма-Ата шаҳри жамоаси яна олтин медални қўлга киритади. Бироқ, юлдузли онлар кўпга чўзилмади. 2005 йилги бронзадан кейин жамоа яна пастга шўнғишда давом этди ва натижада 2009 йилги мавсумни 1-лигада ўтказган «Қайрат» бир йилда кучлилар сафига чиқиш вазифасини уддалади. Уч мавсумдирки олий лигада катта қийинчилик билан ўз ўрнини сақлаб қолган «Қайрат» учун 2013 йилги мавсум ниҳоятда омадли келди ва улар 8 йиллик танаффусдан кейин яна Қозоғистон чемпионати совриндори бўлишди, яъни бронза медалини қўлга киритди.

Айни пайтда жамоани словакиялик таниқли мутахассис Владимир Вайсс бошқариб келмоқда. Жамоа сардори эса Қозоғистон футболининг ёрқин юлдузи Самат Смаковдир. Шу ўринда таъкидлаш керак, бу жамоа сафида ҳамюртларимиздан Жаъфар Ирисметов, Виктор Карпенко ҳамда кейинчалик Қозоғистон фуқаролигини қабул қилган Қайрат Ўтабоевлар тўп суришган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика