Latest news

12:00"Тоттенхэм" "Реал" вингерини сотиб олмоқчи  0 11:37Мажед Абдуллаҳ: "Биз учун яхши тажриба бўлди"  2 11:12Мбаппе янги мавсумда янги рақамда ҳаракат қилади  2 10:45МЮ тўрт нафар футболчини машғулотлардан четлатди  4 10:21"Милан" тарихида 56 йилдан бери бундай ҳолат содир бўлмаган   4 09:58Яна бир собиқ Олимпия терма жамоамиз аъзоси фаолиятини "Шўртан"да давом эттиради  0 09:32Ўзбекистон МТЖ аъзоси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  17 09:08Арманистон чемпионатининг энг яхши футболчиларидан бири фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  5 08:41ЦСКА собиқ футболчиси: "Файзуллаевни жуда яхши вақтда сотишди"  6 08:15Луиджи Ди Бияджо: "Рақиб ғалабага лойиқ ўйин намойиш қилди"  1 07:56"Насаф" бразилиялик ярим ҳимоячига таклиф билан чиқди  9 07:28Расман. "Бунёдкор"ни яна бир асосий таркиб футболчиси тарк этди  3 01:15Расман: Азизбек Амонов "Бухоро" футболчисига айланди  5 01:04Равшан Ҳайдаров: "Йигитларда иштиёқ катта эди. Мухлислар қўллови билан ғалабага эришдик"  4 00:57Нодирбек Абдураззоқов: "Японияга қарши ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Голимни Ислом Тўхтахўжаевга бағишлайман"  7

“Локомотив” Бекободда нега ғалаба қозона олмади? News

“Локомотив” Бекободда нега ғалаба қозона олмади?

Олий лиганинг 14-туридан ўрин олган баҳсни сафарда ўказган “Локомотив” дуранг қайд этди. “Темирйўлчилар” Бекободда “Металлург” билан дуранг ўйнашди.

Ўйин 3:3 ҳисобида якунига етди.

Олий лигада қаторасига саккизта учрашувда ғолиб бўлган “Локомотив” 9-ўйинга келганда зафар қуча олмади. Аммо мағлубиятсиз сериясини давом эттирди. Шу ўринда бир савол юзага келиши мумкин, “Локомотив” нима учун Бекободда ғалаба қозона олмади? Қуйида бу саволга атрофлича жавоб топишга уриниб кўрамиз.

Аввало шуни айтиш лозим, “Локомотив” бунгача Бекободда 12марта тўп сурган ва шундан 4тасида ғалаба билан қайтган. “Металлург” ўз майдонида уч бор ғалаба қозонган ва бешта баҳс дуранг ҳисобида якун топган. “Локомотив”нинг Бекободдаги энг йирик ғалабаси 4:0га тенг ва бу ўйин 2013 йил ўтказилган. Ўтган йил бўлиб ўтган баҳсда эса ҳисоб очилмаган.



Эсингизда бўлса, ўтган йил Тошкентдаги учрашувда ҳам дуранг қайд этилганди – 1:1. Бу йилги учрашувда “темирйўлчилар” ютқазиб қўйишлари ҳам мумкин эди, бироқ ўйин охирларида Ислом Тўхтахўжаев жарима зарбасини ажойиб тарзда амалга ошириб, ўйиннинг 3:3 ҳисобида якун топишини таъминлади.

25 июнь куни ўтказилган беллашувда “Металлург” тезкор гол урди. Ўйиннинг энди 35-сонияси ўтиб бораётган бир пайтда Зоҳид Абдуллаев ҳисобни очди. Кейинчалик 29-дақиқага келиб Дилмурод Каримов жарима тўпидан унумли фойдаланди. Натижада биринчи тайм 2:0 ҳисобида мезбонлар фойдасига якун топди.

Маълумки, “Металлург” ўз майдонида яхши ўйин намойиш этадиган жамоалар сирасига киради. Жамоа бекорга учинчи ўринга кўтарилиб олгани йўқ ҳар ҳолда. “Локо” билан баҳсда ҳам майдон эгалари шиддат билан ва тажовузкорона ўйин намойиш этишди. Тўғри, “класс” барибир меҳмонларда юқори бўлди. Биринчи гол айнан шиддат эвазига дарвоза тўрига киритилди. Иккинчи гол эса Дилмурод Каримовнинг маҳорати туфайли рўй берди.

Танаффусдан сўнг тўп билан муомала тўлиқ “Локо” томонида бўлди. 58-дақиқада Жепаров тушгач, ҳужумлар сони янада ортди, шу билан бирга мазмунлироқ тус ола бошлади. Жепаров майдонга тушганидан сўнг орадан тўрт дақиқа ўтиб Темурхўжа Абдухолиқов тўп киритди. Аммо Сервер шу куни майдонда охиригача ўйнай олмайди. Захирадан майдонга тушганига ҳали 20 дақиқа бўлмасдан Жепаров яна олдинги жароҳатини қўзғаб олди ва ўрнини Қувондиқ Рўзиевга бўшатиб берди.



63-дақиқада эса “Локо” футболчилари бир киши кам бўлиб қолишди. Жарима майдончаси ташқарисида тўпни қўли билан ўйнагани учун Игнатий Нестеровга шу заҳоти қизил карточка кўрсатилди. Айтиш мумкинки, бу ерда ҳакамнинг қарорига ҳеч бир эътироз йўқ. Бир ўйинчи кам бўлиб қолганига қарамай, “Локо” барибир ўзини кўрсатиши керак эди. Натижада 82-дақиқада Санжар Шоаҳмедов ҳисобни тенглаштирди.

Лекин орадан тўрт дақиқа ўтиб, “Металлург” яна тўп киритди. Бу сафар Мурод Тошматов гол муаллифи бўлди. Ўйин охирлаб бораётганди, агар Ислом жарима тўпидан гол урмаганида “Локо” ютқазиб қўйиши ҳам ҳеч гап эмасди. Лекин Тўхтахўжаев 90+2-дақиқада жарима тўпидан жуда чиролйи тўп киритишга муваффақ бўлди.

Албатта, “Локомотив” олдига ҳар бир учрашувда ғалаба қозониш мақсади қўйилган. Лекин Бекободдаги ўйин ва шароитдан келиб чиққан ҳолда дуранг ҳам ёмон бўлмади. Аксинча, майдон эгалари тайёр уч очкони қўлдан бой беришди. “Металлург” бу мавсум ўз майдонида ҳали ютқазмади ва “Локо” билан ўйинда ҳам бу анъанани давом эттирди. Шундай экан, бекободликларга қойил қолса арзийди.

“Локомотив” биринчи давранинг охирги тур учрашувини ўз майдонида ўтказади. “Темирйўлчилар” 1 июль куни ТТЙМИ стадионида “Бунёдкор”ни қабул қилишади. Ўйин соат 19:00да бошланади. “Металлург” эса сафарда “Нефтчи” меҳмони бўлади.

Х.Холиқов.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика