Latest news

07:38Суперлига. Бугун Фарғона ва Самарқандда дахшатли ўйинлар бор  6 07:05"Кристал Пэлас" "Ливерпул"ни мағлуб этиб, ўз тарихида илк марта Англия Суперкубогини қўлга киритди  0 06:50Суперлига. "Сўғдиёна" "Машъал" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 03:00“Пахтакор-79” хотирасига бағишланган шеър  3 02:07Гампер кубоги. "Барселона" "Комо"ни тор-мор этди, Фермин ва Ямал дубль қайд этди  13 00:16Бельгия Про лигаси. "Антверпен" "Ауд-Хеверле Лёвен"ни мағлуб этди, Ўринбоев янги жамоасида дебют қилди  8 23:58Ўртоқлик ўйинлари. "Челси" "Милан"ни, "Юве" "Боруссия"ни мағлуб этди, "Ал Насср" эса Ла Лига дебютантига таслим бўлди  4 23:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" илк турда ўз уйида йирик мағлубиятга учради, Алиқулов захирадан майдонга тушди  0 23:14Арне Слот мағлубиятга изоҳ сифатида: "Кристал Пэлас"га ўтган мавсумда битта гол ургандик, бу сафар иккита"  3 22:44Отабек Нарзуллаев: "Ғалаба учун келгандик, бироз омад етишмади"  1 22:26Иван Бошкович: "Об-ҳаво ҳам ўйинга таъсирини ўтказди"  1 21:53"Барселона" Кристенсен бўйича қарорини ўзгартирди  0 21:16"Кристал Пэлас" трансферларга катта пул ишлатган "Ливерпуль"ни мағлуб қилиб, Англия Суперкубогини қўлга киритди!  27 20:55"Ман Сити" Доннаруммага қизиқмоқда. Клуб "Галатасарой" билан келишуви бор Эдерсоннинг кетишига тайёргарлик кўрмоқда  0 20:30Суперлига. "Сўғдиёна" Жиззахда "Машъал" билан ўйинда ғалабани ўзиники қилди  12

«Локомотив» Анталияда. Учинчи кун. Таркибга Бобожонов, Кризо ва Коне қўшилди News

«Локомотив» Анталияда. Учинчи кун. Таркибга Бобожонов, Кризо ва Коне қўшилди

Янги мавсумга тайёргарликнинг ҳал қилувчи босқичини Анталияда олиб бораётган «Локомотив» футбол клубининг манзилга етиб келганига бугун уч кун бўлди.

Одатга кўра бугунги машғулот ҳам икки маҳал ўтказилди. Футболчиларимиз эрталаб тренажёр залида машқ қилган бўлишса, тушдан кейин футбол майдонида машғулот ўтказишди.

img_8093

Бугунги машғулотга уч нафар янги футболчимиз ҳам қўшилди. Булар — Муҳаммад Коне, Ньоре Кризо ва Мурод Бобожонов. Бу футболчилар кеча тунда меҳмонхонага етиб келишгани боис мураббийлар бироз дам беришди. Шу сабаб машғулот пайтида уларга ортиқча юкламалар берилмади.

img_8435

Жамоанинг майдондаги машғулоти ҳам қизғин кечди. «Темирйўлчилар» бир ярим соат мобайнида аввал чигалёзди, ундан кейин тўп билан машқларни бажаришди. Шунингдек, икки таркибга бўлинган ҳолда футбол ўйнашди.

img_8522

Кечки пайт эса футболчиларимиз футбол назарияси бўйича мураббийлардан сабоқ олишди. Бунда «Локомотив»нинг 2017 йил ҳисобидан биринчи расмий ўйиндаги рақиби «Ал Таавон» (Саудия Арабистони) иштирокидаги баҳс ўрганиб чиқилди. Эслатиб ўтамиз, Осиё чемпионлар лигасининг 1-туридан ўрин олган «Ал Таавон» — «Локомотив» учрашуви 20 февраль куни ўтказилади.

img_8594

Анталиядаги дастлабки ўртоқлик учрашуви 3 февраль куни Туркманистоннинг «Олтин Аср» клуби билан бўлади. Шу боис эртага, 2 февраль куни жамоа бир маҳал, фақат кечки пайт машғулот ўтказади.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика