Latest news

21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  2 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  1 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  16 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  16 20:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2  8 19:52"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи "Рейнжерс" билан музокаралар ўтказмоқда  0 19:38Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Уругвайга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  414 19:13МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи  3 18:49Туркиялик дарвозабон терма жамоа ихтиёридан кетиб қолди. У асосий таркибга киритилмаганидан хафа  1 18:22Ўзбекистон U-14 терма жамоаси бу сафар Қозоғистондан енгилди  2 17:59"Ньюкасл" ФИФАдан 6,5 миллион фунт олади  0 17:22Зидан тарихдаги энг яхши жамоани айтди, бу "Реал" эмас  34 16:53МЮ "Арсенал" ва "Челси" қизиқаётган футболчи учун курашга қўшилди  0 16:02"Маргарет Тэтчер, эшитяпсанми, сайлов кампаниянг қизиган пайтда менда сенга бир хабар бор..."  1 15:54Қишда "Нефтчи"ни қайси футболчилар эркин агент сифатида тарк этиши мумкин?   5

"Локомотив" - "Ал Райан" учрашувига оид маълумотлар News

"Локомотив" - "Ал Райан" учрашувига оид маълумотлар

Бугун "Локомотив" ОЧЛ гуруҳ босқичи охирги тур учрашувини ўтказади.

"Темирйўлчилар" ўз уйларида Қатарнинг "Ал Райан" клубини қабул қилишади. Учрашув 19:00да бошланади. Қуйида мазкур беллашувга доир маълумотларни келтириб ўтамитз. 


"Локомотив"

- "Локомотив" 2016 йил гуруҳдан чиқишни уддалаб, чорак финалга қадар етиб борганди. Шундан бери қаторасига учинчи йил ўз иштирокини гуруҳда якунлаяпти. 

- "Локомотив" бунгача ўз майдонида Қатар клублари билан икки марта баҳс олиб борган. Жамоа 2015 йил "Ал Садд"ни 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, ўтган мавсум "Ал Дуҳайл"га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган. 

- "Локомотив" кетма-кет 9та ўйиндан бери рақиб дарвозасига тўп киритиб келмоқда. Бу клуб учун энг яхши кўрсаткич ҳисобланади.

- Жамоанинг бу мавсум ОЧЛдаги энг яхши тўпурари Темурхўжа Абдухолиқов. Унинг ҳисобида ҳозирча 3та гол бор. 

- Бугунги учрашувни Даврон Ҳошимов сариқ карточкаси иккитага етгани туфайли ўтказиб юборади.

- "Локомотив" охирги ўйинини Суперлига 9-тур доирасида "Бунёдкор"га қарши ўтказиб 0:0 ҳисобини қайд этди.


"Ал Райан"

- "Ал Райан" гуруҳ босқичида 9-марта иштирок этяпти. Шунга қарамай жамоа бирор марта ҳам гуруҳдан чиқа олмаган. 

- "Ал Райан" бунгача сафарда 26та ўйин ўтказган бўлса, шундан фақат биттасида ғалабага эришган. Ягона ғалаба 2012 йил 1:0 ҳисобида "Насаф" устидан қўлга киритилган. 

- "Ал Райан" бу йил гуруҳ босқчида 7та гол урган бўлса, шундан тўрттаси венесуэлалик ҳужумчи Гельмин Ривасга тегишли.

- "Ал Райан" қаторасига 13та ўйиндан бери ўз дарвозасидан гол ўтказиб келяпти. Ҳар бир ўйинда ўтказиб юборилган ўртача гол 2,42ни ташкил этади. 

- "Ал Райан" Қатар чемпионатини 4-ўринда тугатди. Шунингдек, Амир Кубогида ярим финалга қадар бориб "Ал Садд"га мағлуб бўлди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика