Latest news

20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  1 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  420 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  1 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  4 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  1 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  5 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  4 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  5 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  6 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2

ОЧЛ. "Локомотив" - "Ал Иттиҳод" ўйинига оид маълумотлар News

ОЧЛ. "Локомотив" - "Ал Иттиҳод" ўйинига оид маълумотлар

Бугун Осиё чемпионлар лигаси 4-тур доирасида "Локомотив" - "Ал Иттиҳод" баҳси бўлиб ўтади.

ТТЗ даҳасидаги "Локомотив" стадионида бўладиган баҳс соат 18:00да бошланади. Қуйида мазкур ўйинга доир баъзи маълумотларни келтириб ўтамиз. 

"Локомотив" ОЧЛдаги учта ўйиндан иккитасида имкониятни бой берди. Умуман олганда, "Локо" охирги 8та учрашувдан бештасида мағлубиятга учраган. 

- "Локомотив" Жидда шаҳрида бўлиб ўтган биринчи учрашувда 2та тўп киритишга муваффақ бўлди. Бу эса жамоа қаторасига 7та ўйинда рақиб дарвозасига тўп киритганини билдиради. 

- "Локомотив" Саудия Арабистони клубларига қарши жами 9 марта майдонга тушиб, шундан фақат биттасида ғалаба қозонган. Ягона ғалаба 2016 йил мусобақанинг 1/8 финал босқичида "Ал Ҳилол"га қарши баҳсда (2:1) қўлга киритилган.

- "Локомотив" ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров ўтган турда рекорд ўрнатди. У захирадан тушиб гол уриш бўйича энг яхши кўрсаткични қайд этди. Искандеров майдонга тушганидан сўнг 1 дақиқа, 6 сония ўтиб гол урди. 

- "Локомотив" ички чемпионатнинг охирги турида "Бухоро" меҳмони бўлиб, 2:0 ҳисобида зафар қучди. Арслонмурод Аманов билан Темурхўжа Абдухолиқов томонидан киритилган голлар "темирйўлчилар"га навбатдаги 3 очкони тақдим этди.


- "Ал Иттиҳод" ҳозирча ОЧЛ гуруҳ босқичида 9та гол урди ва бу борада қолган жамоалар орасида энг яхши кўрсаткич қайд этиб турибди. 

"Ал Иттиҳод" шу пайтгача Ўзбекистон клубларига қарши 15 марта баҳс олиб борган ва фақат иккита ўйинда мағлубиятга учраган. Жиддаликлар қаторасига 8 ўйиндан бери ютқазишмаяпти.

- Бу "Ал Иттиҳод"нинг Тошкентда "Локо"га қарши иккинчи ўйини бўлади. Биринчиси 2016 йил ўтказилган бўлиб, 1:1 ҳисоби қайд этилган. Учрашувда дастлаб Гелмин Ривас ҳисобни очган ва 89-дақиқада Сардор Мирзаев вазиятни тенглаштирганди.

- "Ал Иттиҳод" ўз тарихида икки марта (2004 ва 2015) Осиё чемпионлар лигасида ғолиб чиққан. Бу жамоа сўнгги бор 2014 йил гуруҳдан чиқишни уддалаган. 

- "Ал Иттиҳод" ички чемпионатда охирги ўйинини ўз майдонида "Ал Иттифоқ"қа қарши ўтказиб 2:0 ҳисобида зафар қучди. Бу жамоа турнир жадвалида 10-ўринни эгаллаб турибди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика