Latest news

10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  0 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  4 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  2 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  5 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  12 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   2 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  0 07:09Ўзбекистон кубоги. Бугун "Андижон" - "Насаф", "Динамо" - "Навбаҳор" ва яна 4 та ўйин бор  3 06:50Серия А. "Ювентус" - "Милан" 0:0   0 06:45АПЛ. "Астон Вилла" - "Челси" 2:2   0 06:40АПЛ. "Ньюкасл" - "Шеффилд" 5:1   0 06:35АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Бернли" 1:1   2 06:30АПЛ. "Вест Хэм" - "Ливерпуль" 2:2   1

Суперлига. “Локомотив” АГМК устидан иродали ғалабага эришди News

Суперлига. “Локомотив” АГМК устидан иродали ғалабага эришди

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган “Локомотив” – АГМК ўйини бўлиб ўтди.
 

Ўйиннинг 3-дақиқасида АГМК ҳужумчиси Зафар Полвонов ҳисобни очди - 0:1. Баҳснинг 12-дақиқасида мезбонлар ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеровнинг зарбаси ноаниқ кетди. 

21-дақиқада Арслонмурод Амановнинг узоқ масофадан берган зарбаси дарвоза устунига тегиб, майдонни тарк этди. 23-дақиқада Амановнинг бурчакдан узатган тўпини Анзур Исмоилов дарвозага йўллади, бироз ноаниқ. 

27-дақиқада АГМК гол урганди. Бироқ Пиримовнинг голи вақтида дарвозабонга қарши фол ишлатилди. Бунга эътироз билдирган Бобурбек Юлдошев эса сариқ карточка ишлаб олди. 

38-дақиқада Ғофуровнинг қанотдан узатган тўпига Абдухолиқов боши билан зарба берди. Аммо зарбага аниқлик етишмади. 39-дақиқада АГМКдан хавфли ҳужум. Миржамол Қосимовнинг яқин масофадан берган кучли зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

43-дақиқада Темурхўжа Абдухолиқов ҳисобни тенглаштирди - 1:1. 

45-дақиқада Ислом Тўхтахўжаев бурчакдан узатилган тўпга боши билан зарба бериб, ҳисобни ўзгартирди - 2:1. 

60-дақиқада Темурхўжа Абдухолиқов дарвозабон билан бирга бир ҳолатга чиқиб бориб, зарба берди. Зарбага куч ва аниқлик етишмади.

71-дақиқада Йован Жокичнинг хавфли зарбаси дарвозанинг ёнидан ўтиб кетди. Кейинги дақиқада Зафар Полвоновнинг зарбасига аниқлик етишмади. 

90-дақиқада Азиз Амоновнинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди.



Lokomotiv

Temurkhuja Abdukhalikov - 43', Islom Tukhtakhodjaev - 45'

Superliga. Round 4

14/04/2019, 16:45

1
:
2
Finished

OKMK

Zafar Palvanov - 3'

45'
90'
43'  Temurkhuja Abdukhalikov
45'  Islom Tukhtakhodjaev
46'  Arslanmirat Amanov (Azizbek Amonov)
80'  Husniddin Gofurov (Diyor Turapov)
88'  Temurkhuja Abdukhalikov (Filip Rajevac)
3'  Zafar Palvanov
46'  Miroljub Kostic (Sardor Rakhmanov)
46'  Murodjon Toshmatov (Камрон Саидазимов)
70'  Mirjamol Kasimov (Jasur Hakimov)



“Локомотив” – АГМК 2:1
14 апрель 2019 йил. Тошкент. ТТЙМИ стадиони. 1819 томошабин.
Ҳакамлар:
Равшан Эрматов, Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов, Абдурашид Ҳудойберганов.
Назоратчи: Ғайрат Каримов.
Комиссар: Лазиз Қўчқоров.

Голлар: Зафар Полвонов 3, - 0:1. Темурхўжа Абдухолиқов 43, - 1:1. Ислом Тўхтахўжаев 45, - 2:1.

"Локомотив": Жавоҳир Илёсов, Даврон Ҳошимов, Ислом Тўхтахўжаев, Анзур Исмоилов, Олег Зотеев, Йован Жокич, Жамшид Искандеров, Сардор Мирзаев, Арслонмурод Аманов (Азизбек Амонов, 46), Ҳусниддин Ғофуров, Темурхўжа Абдухолиқов.
Захира: Маъмур Икромов, Азизбек Ҳайдаров, Филип Райевац, Авазбек Ўлмасалиев, Бобур Эргашев, Диёр Туропов, Игорь Йелич.

АГМК: Акбар Тўраев, Акмал Шораҳмедов, Дилшод Жўраев, Бобурбек Юлдашев, Сайдулло Раҳматов, Миролюб Костич (Сардор Раҳмонов, 46), Муродбек Тошматов (Камрон Саидазимов, 46), Миржамол Қосимов (Жасур Ҳакимов, 70), Зоҳир Пиримов, Жасур Ҳасанов, Зафар Полвонов.
Захира: Суҳробжон Султонов, Санъат Шихов, Мирғиёс Сулаймонов, Ғулом Ҳайдар Ғуломов, Шаҳбоз Умаров, Шерзод Файзиев.

Огоҳлантиришлар: Бобурбек Юлдашев 27.


Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика