Latest news

19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  16 19:00Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  36 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  7 18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 2:1 (матнли трансляция)  8 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15

“Локомотив-99” - Бухородаги турнир ғолиби News

“Локомотив-99” - Бухородаги турнир ғолиби

1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишлаб Бухоро шаҳрида ўсмирлар ўртасида анъанавий турнир ўтказилди.
Ушбу мусобақа 1999 йилда туғилган футболчилар ўртасида бўлиб ўтди. Жами 16та жамоа иштирок этган турнирда “Локомотив” футбол мактаби тарбияланувчилари ғолибликни қўлга киритишди.

“Локомотив-99” ўз гуруҳида Вобкент, Урганч ва Бухоро жамоаларига қарши баҳс олиб бориб, гуруҳда биринчи ўринни эгаллади.
1-тур. “Локмотив-99” – Вобкент - 3:0
2-тур. “Локомотив-99” – Урганч - 2:1
3-тур. “Локомотив” - “Бухоро” - 0:0

Кейинги босқичда “Шўртан” тарбияланувчилари 2:1 ҳисобида мағлуб этилган бўлса, ярим финалда Навоийнинг “Учқудуқ” жамоаси 3:1 ҳисобида доғда қолдирилди. Мусобақанинг ҳал қилувчи финали “Локомотив-99” ва “Бухоро” футбол мактаби ўртасида бўлиб ўтди ва ўйинда ҳисоб очилмади. Пенальтилар сериясида эса омад ёш “темирйўлчилар”га кулиб боқди - 4:1.

Турнир ҳақида “Локомотив-99” бош мураббийи Ринат Мифтахутдинов қуйидаги фикрларни айтиб ўтди:
“Бизни яхши кутиб олишди ва ташкилотчилик ҳам жойида бўлди. Ўйинлар учта стадионда ўтказилди. Финал баҳси “Ёшлик” стадионида бўлиб ўтди. Албатта, биринчи ўринни олганимиздан хурсандмиз. Бу бизнинг биринчи бор четга чиқишимиз бўлди, шу боис футболчилар бошқача таассурот билан қайтишди. Бўш кунимизда Бухоронинг тарихий обидаларини айландик, бу ҳам футболчиларга маъқул келди”.

Ушбу турнирнинг бош ташкилотчиси Бухоро вилоят футбол федерацияси ҳамда “Бухоро” футбол клуби бўлди. Турнир якунида одатдагидек ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими ўтказилди.

“Ярим ҳимоячимиз Азизов Султон мусобақанинг “Энг яхши ярим ҳимоячиси” деб топилди, - дейди Ринат Мифтахутдинов. - Шогирдларимдан шунингдек дарвозабон Вагин Владимир, ҳимоячи Раҳимов Маъмуржон ҳамда ҳужумчи Карпенко Максимнинг (Виктор Карпенконинг ўғли) ҳаракатлари ҳам менга маъқул келди. Биз билан делегация раҳбари бўлиб футбол мактабимиз директори Эркин Саидов борди. Шу ўринда мусобақа ташкилотчиларига, жумладан “Бухоро” футбол мактаби раҳбари Жамшид ака Ботировга катта раҳмат айтмоқчиман”.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика