Latest news

02:55ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди  32 02:50Англия Кубоги. "Вулверхэмптон" бу сафар мўъжиза кўрсата олмади: "Ливерпуль" чорак финалда!  5 02:46Франция. ПСЖ жавоб ўйинида ҳам "Монако"га ютқазди: бу сафар ўз майдонида  1 02:21Азизбек Амонов: "Ҳар доим агрессив ўйин намойиш қилиб, жамоамга ёрдам беришга ҳаракат қиламан"  1 01:59Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" пешқадамликка қайтди, "Ал Ҳилол"дан йирик ғалаба  0 01:15Суперлига. "Сўғдиёна" – "Насаф" 0:2   0 00:50Маҳамаду Дембеле: “Ўзбекистон Суперлигасига қандай мослашаётганимни сиз менга айтишингиз керак”  2 00:18"Металлург" Максвел ва яна уч нафар футболчи билан битим имзолади   2 00:05ЛаЛига. "Сельта" - "Реал" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 23:58Илёс Зейтуллаев: "Мағлубиятлар кўзни юмиб, ўтиб кетиб бўлмайдиган муаммоларни очиб беради"  0 23:44Сергей Токов: "Йигитларимиз уч очко учун борларини беришди"  2 23:27Миржалол Қосимов: "Иккинчи таймда хотиржамликка берилиб қолдик"  4 23:12Рўзиқул Бердиев: "Бугун ғалабага лойиқ ўйин намойиш этдик"  4 22:58Иван Бошкович: "Енгилмасликни мақсад қилгандик"  8 22:50Суперлига. "Бунёдкор" – "Динамо" 1:2  0

"Локомотив" 21 мартдан машғулотларга киришади News

"Локомотив" 21 мартдан машғулотларга киришади

Суперлиганинг 1-тур учрашувнини сафарда "Пахтакор"га қарши ўтказган "Локомотив" шундан сўнг кичик таътилга чиқди.

Маълумки, ФИФА кунлари сабаб Суперлигада танаффус юзага келган. Шу боис "Локомотив" мураббийлар штаби футболчиларга бироз муддат дам беришга қарор қилди. Энди жамоа аъзолари 21 март куни тўпланиб Ўзбекистон Суперлигасининг навбатдаги турига ҳозирлик кўришни бошлайдилар. 

"Локомотив" 2-тур баҳсини 30 март куни ўз майдонида "Навбаҳор"га қарши ўтказади. ТТЗ "Локомотив" стадионида бўлиб ўтадиган мазкур беллашув соат 19:00да бошланади. 

Айни пайтда "Локомотив"нинг етти нафар футболчиси Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан Хитойда бўлиб турибди. У ерда бош жамоамиз China Cup-2019 мусобақасида иштирок этади. Терма жамоага таклиф этилган "Локомотив" футболчилари рўйхати: Жавоҳир Илёсов, Анзур Исмоилов, Ислом Тўхтахўжаев, Даврон Ҳошимов, Олег Зотеев, Сардор Мирзаев ва Темурхўжа Абдухолиқов. 

Шунингдек, Азиз Аманов Ўзбекистон олимпия терма жамоасига таклиф этилган. Олимпия терма жамоамиз 22-26 март кунлари Тошкентда U-23 Осиё чемпионати саралаш баҳсларини ўтказади. 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика