Latest news

21:40"Манчестер Юнайтед" "биллури" сафга қайтди  0 21:20Бахтиёр Намозов ва Найим Қосимов соҳил футболи бўйича Осиё кубогига тайинлов олди  1 20:47"Челси"га "Милан" етакчиси керак  0 20:15Аморим: "Янги стадионни ўйлаётганим йўқ"  2 19:55"Олимпик" назорат учрашувида "Истиқлол"га 5 та гол урди  0 19:36Азизбек Турғунбоев жароҳати ҳақида гапирди  3 19:20Қирғиз Республикаси терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши учрашув учун жалб этилган футболчилари рўйхати маълум  2 19:03"Локомотив" назорат ўйинида "Олимпик-MobiUz"дан устун келди  0 18:28Азизбек Турғунбоев нима учун терма жамоадан чақирув олмади?  11 18:006 та жамоа иштирокидаги Про лиганинг 1-тур учрашувлари санаси маълум  5 17:40"Ал Ҳилол" устози: "Биз Ўзбекистондан вазиятни ўзгартира олишимизга тўлиқ ишонган ҳолда ортга қайтгандик"  10 17:34"Пахтакор" "Kingdom Arena"да "Ал Ҳилол"дан енгилиб, Элит ОЧЛдаги юришини тўхтатган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  3 17:13Ўзбекистон терма жамоаси йиғинига чақирилган футболчилар рўйхати эълон қилинди  90 17:00"Пахтакор" дунёнинг энг яхши клублари рейтингида ТОП-500 га кирди  7 16:25"Арсенал" "Бавария" юлдузини нишонга олди  1

Логотипи ўзгарган ва етакчилардан воз кечган "Қизилқум" янги мавсумга тайёрми? News

Логотипи ўзгарган ва етакчилардан воз кечган "Қизилқум" янги мавсумга тайёрми?

Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси учун ўтган мавсум синовли бўлди, десак янглишмаймиз.

Зеро жамоа 2022 йилдан сўнг турнир жадвалида бир неча поғона пастлади ва лигада жон сақлаш учун кураш олиб борди. Асрор Алиқулов бошлаб берган ишни Тачмурод Агамуродов, кейинчалик Жамшид Саидов давом эттирди. Бу ҳақида кейинроқ. Ҳозир "олтин изловчилар"нинг 2024 йилги мавсумга олиб борган тайёргарлиги ҳақида сўз олиб борамиз. 

Тайёргарлик 

"Қизилқум" 22 декабрь санасидан Навоийда жамланди ва тайёргарликни бошлади. Йиғиннинг илк кунларида таркибда бир қатор маҳаллий ёшлар иштирок этди ва мураббийлар синовидан ўтди. Қисқа танаффусдан сўнг 4 январь кунидан яна жамоа Навоийда йиғинга киришди ва 17 январь  санасигача машғулотлар олиб боришди. Бу пайтда клуб "Машъал" билан назорат баҳсида қатнашди. 

"Қизилқум" - "Машъал" 4:2

17-31 январь кунлари Анталия йиғини олдидан Тошкентда бир қатор назорат учрашувларида майдонга тушишди. 

"Локомотив" - "Қизилқум" 1:0

"Локомотив" - "Қизилқум" 2:2

"Қизилқум" - "Олимпик-Фарм" 1:1

Тараддуд 1 февралдан Туркиянинг Анталия шаҳрига кўчди. Хориж йиғини доирасида навоийликлар бешта назорат учрашувида кучларини синаб олишди. ПолшанингМеьдз” (2:1), АрманистоннингАлашкерт” (0:1), МакедониянингШкупи” (1:0), Қирғистон U-20 (0:2) ҳамда МалдовиянингМилсами” (2:1) жамоалари билан турли натижалар қайд этилди. 

Трансферлар 

Клуб ўтган мавсумда жамоада тўп тепган 10 нафар футболчи билан хайрлашди. Улар орасида "Қизилқум"нинг узоқ йиллик етакчиларини ҳам кўришимиз мумкин. Хусусан, Шерали Жўраев, Алишер Саноев шулар жумласидандир. Дастлаб тарк этгани айтилган Файзулла Қамбаров якунда жамоада қолди. Артём Макосин эса мураббий сифатида "Қизилқум"да ишлашда давом этади. Ўтган мавсумда жамоанинг муваффақиятларида катта рол ўйнаган Ислом Кенжабоев "Насаф"га қайтди. Айтиш мумкинки, иккинчи даврадаги голлардан ташқари у "Қизилқум"ни Суперлигада олиб қолган голга ҳам муаллифлик қилди, ўтиш ўйинида "Қўқон-1912" дарвозасини ишғол қилди. Кенжабоев ва Ғиёсов тандеми идеал кўриниш олганди. Мурод Раҳматов ҳам Қаршига йўл олди. Қишки трансферлар вақтида икки йилдан буён рақобатсиз чизиқ бўлиб келган дарвоза позициясига 2 нафар Кипер жалб этилди (Роберт Озолс, Ҳумоюншох Сайётов), ҳимояга Шерзод Файзиев, Шаҳбоз Жўрабеков, ҳужумга грузиялик Элгужа Лобжанидзе таклиф этилди. "Қизилқум"да аввалроқ Элгужа Гришалашвили ҳам ўйнаган бўлиб ўзидан ёмон таассурот қолдирмаганди. Янги Элгужа нималар кўрсатади яқин ойларда билиб оламиз. 

Яна бир қизиқ маълумот,қишда "Динамо" билан шартнома тузган ва йиғинларда қатнашган Акбар Исматуллаев сўнгги паллада Абрамовга керак бўлмай қолган. 

Футболчи трансфер ойнасининг сўнгги кунида "Қизилқум"га ўтишга яқин турганди. Лекин билишимча бу ерда муаммо "Динамо" клуби билан бўлди. ПФЛ футболчини рўйхатдан ўтказганини эълон қилгани йўқ. Демак катта эҳтимол билан бу трансфер амалга ошмаган. 

Актамов давридаги логотип энди йўқ

"Қизилқум"нинг аввалги эски логотипи Ҳамиджон Актамов даврида яратилган, клуб бир неча йиллар давомида шу логотипдан фойдаланиб келди. Эндиликда клуб бундан воз кечди ва ўзига янги логотип яратди. 


Жамшид Саидов энди йўл бошида 

Ўтган мавсумда ярим йўлда келиб "Қизилқум"да қутқарувчи вазифасини уддалаган Жамшид Саидов эндиликда ўзи жамоани янги мавсумга тайёрлади, таркибни йиғди, мураббийлар штабини яратди. Мураббийлар штабидан собиқ футболчи Андрей Паваляев жой олди. Паваляев Ўзбекистон олимпия терма жамоаси собиқ футболчиси, "Дўстлик" сафида Ўзбекистон чемпиони ҳисобланади. 

"Қизилқум" мураббийлар штаби

Бош мураббий: Жамшид Саидов

Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий: Августин Чирита

Ассистентлар: Обид Худоёров, Андрей Паваляев, Фарҳод Нуруллаев

Таҳлилчи: Азизбек Назаров

Дарвозабонлар мураббийи: Бахтимурод Ҳайриддинов 

Шифокорлар: Абдулазиз Йулдошев, Курбонали Бакоев

Массажчи: Шавкат Мирзаев

Маъмур: Шерзод Ташев


Илк турда қулай рақиб 

"Қизилқум" Суперлига стартини меҳмонда "Бунёдкор"га қарши ўйин билан бошлайди. Айтиш мумкинки, "қалдирғочлар" навоийликлар учун жуда қулай рақиб ҳисобланади. Статистикага кўра, "Қизилқум" "Бунёдкор"га қарши сўнгги 9та ўйиннинг фақат 1тасида мағлуб бўлган. 5та ўйинда ғалаба қозонган, 2 бор дуранг қайд этган. Жамшид Саидов эса мураббий сифатида "Бунёдкор"га сўнгги 4та учрашувда мағлуб бўлгани йўқ. Тошкентдан ғалаба билан қайтиш эса ўз-ўзидан кейинги турларда ишонч бериши табиий.  


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика