Latest news

10:20Неймар яна жароҳат олди  2 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  1 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  6 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  1 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  10 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  2 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  6 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  10 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  3 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  2 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  7 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  9

"Лочинлар" "Ёзёвон-Лочинлари"ни таслим қилди News

"Лочинлар" "Ёзёвон-Лочинлари"ни таслим қилди

Наманганнинг "Навбаҳор" клуби бугун ўртоқлик учрашуви ўтказди.

"Навбаҳор"нинг Наманганда ташкил этилган йиғини якунланди. Йиғин сўнггида футболчилар биринчи лига вакили “Ёзёвон Лочинлар” жамоаси билан назорат ўйинида куч синашишди. Учрашувнинг биринчи бўлимида мезбонлар ҳисобни очиш учун бир қатор имкониятларга эга бўлишди. Ўз навбатида меҳмонларда ҳам гол уриш учун яхшигина имкониятлар юзага келди. Шундай бўлсада, мухлислар 33-дақиқага келибгина дастлабки голга гувоҳ бўлишди. Ойбек Қиличев белгиланган жарима зарбасини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. Голдан кейин ҳам жамоа ҳисобни ўзгартириш учун имкониятларга эга бўлишсада, танаффусга қадар ҳисоб ўзгаришсиз қолди.

Танаффусдан кейин футболчилар устунликни ўз қўлларида сақлаб туришди. Бу ҳол учрашувни йирик ҳисобда якун топишига замин яратди. Аввалига 56-дақиқада Неманья Йованович бурчакдан оширилган тўпни боши билан дарвозага аниқ йўллаб ҳисобни 2:0 кўринишига келтириб қўйди. Ўйиннинг 82-дақиқасида Дониёр Усмонов чап қанотдан жарима майдончасига ёриб кирди ва ўткир бурчак остидан аниқ зарба йўллаб, учинчи голга муаллифлик қилди. Айнан шу ҳисоб ҳакамнинг финал хуштаги чалингунга қадар ўзгаришсиз қолди.

"Навбаҳор" учрашувни қуйидаги таркибда ўтказди: Асилбек Аманов, Аббос Отахонов, Жаҳонгир Меҳмонов, Ғиёс Комилов, Мирзоҳид Ғофуров, Аббос Махсталиев, Дилшод Жабборов, Аъзам Алиев, Азизбек Турғунбоев, Ойбек Қиличев, Неманья Йованович.

Захирадан майдонга тушганлар: Дилшод Ҳамроев, Дониёр Усмонов, Остон Ўрунов, Рўзимбой Аҳмедов, Илҳом Бойдедаев, Равшан Хурсанов, Саиджон Абдужабборов.

Жамоа аъзолари эртага Тошкент сари йўлга отланишади. Кечки пайт футболчилар енгил машғулот ўтказишади. 31 июль куни эса мураббий ва футболчилар тиббий кўрикдан ўтишади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика