Latest news

10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  2 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  4 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  4 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  7 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  10 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  15 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  8 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  16 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  10 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  6 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  3 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  7 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  109 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  6

Лочин Гулдаев: "Андижон-2"га тажриба етишмаслиги панд бермоқда” News

Лочин Гулдаев: "Андижон-2"га тажриба етишмаслиги панд бермоқда”

Хабарингиз бўлса керак, кеча В ПРО-Лигасида 8-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Унда Андижоннинг “Андижон-2” жамоаси ўз майдонида Тошкентнинг “Яшнабод” жамоасини қабул қилди.

Қизиқарли ва муросасиз тарзда кечган учрашувда меҳмонлар иродали ғалабага эришди. Эътиборлиси бунгача ғалаба нималигини билмай келаётган андижонликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозона туриб, якунда ўз дарвозасидан 3та тўп ўтказиб юбориб, аламли тарзда мағлубиятга учради. Баҳс якунига етгач, “Андижон-2” бош мураббийи Лочин Гулдаев сайтимизга интервью берди.

- Қатор мағлубиятлардан кейин бугун қандай бўлмасин ғалаба қозонишимиз шарт эди. Буни йигитларнинг ўзлари ҳам яхши тушуниб турганди. Ўйинни кўтаринки руҳда бошладик. Кетма-кет икки бор рақиб дарвозасини ишғол этиб, якунда аламли тарзда мағлуб бўлдик.



- Биласиз “Андижон-2” жамоаси бу йил ПРО-Лигада дебютант саналади. Таркибдаги футболчилар академия тарбияланувчиларидан иборат. 2001-2002 йилда туғилган йигитларимиз катта футболга энди-энди кириб келмоқда. Шунинг учун уларга тажриба етишмаслиги панд бериб келаётир. Шунга қарамай улар ўзини кўрсатишга уринмоқда. Асосийси ёшларда иштиёқ кучли.

- Турнир жадвалида эгаллаб турган ўрнимиз хавас қиладиган даражада бўлмасада, бу нарса мени сира ҳавотирга солаётгани йўқ. Жамоамизнинг мақсади юқори ўринларни банд этиш эмас балки иқтидорли футболчиларни катта футболга кўниктириб бориш ва бу орқали Суперлигадаги асосий жамоамизга тайёрлаб беришдан иборатдир.

- Яна қайтараман, қўл остимдаги футболчилар ПРО-Лигада бу йилдан ўйнашни бошлади. Шунинг учун ҳам натижаларимиз ўхшамаяпти. Жамоага озгина вақт керак. Шогирдларимга ишонаман, улар вақти келиб Суперлигада ҳам юқори савияда ўйнаб кета олади.



- Ёзги трансфер ойнаси очилганидан сўнг таркибни кучайтиришга эътибор қаратамиз. Шунда ҳам селекцияни асосан академиямизда таҳсил олган ёшлардан қилиб боришни ўйлаб турибмиз. Бизга четдан катта маблағга келиб ўйнаб кетадиган футболчилар керак эмас. Бу йил бир амаллаб лигада ўз ўрнимизни сақлаб қолсак, келаси мавсумдан харакатларимиз ўз маҳсулини беришни бошлайди.

Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика