"Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси МЮни танқид қилди
19 oct 2024 01:50
News
"Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси МЮни танқид қилди
Олдинроқ манкунианликлар 82 ёшли Фергюсонни жамоанинг кийим алмаштириш хонасига киришини тақиқлаб, унинг элчилик пулларини ҳам тўламаслигини маълум қилганди.
"Ўйинларга ташрифи орқали у "Юнайтед"га бир вақтлар берган сифат ва эҳтиросларни эслатаётганди. У клубнинг буюк кунлари тимсоли. Шу билан бирга жамоанинг кийим алмаштириш хонаси ёмон ҳолатда, уларга ҳеч ким ишонмаяпти.
Менимча, Фергюсонни оддий ҳодим сифатида кўришмоқда. У INEOS қисқартираётган ҳаражатларнинг бир қурбони бўлди. Бу шармандалик. Қани бу аҳмоқона ҳурмат? Клубнинг бу эгалари шарманда бўлишди.
Фергюсоннинг 2 миллиони орқали улар катта харажатдан қутулишдими? Бу шунчаки катта бир денгизнинг кичик томчиси ҳолос.
Мен учун "Юнайтед"нинг ҳозирги эгалари клуб даражасидаги инсонлар эмас. Улар футболни тушунишмайди", - деди Грэм Сунесс.
Similar news
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Comments