"Ливерпул"нинг навбатдаги трансфер мақсади маълум
04 jul 2023 12:00
News
"Ливерпул"нинг навбатдаги трансфер мақсади маълум
"Саутгемптон" ярим ҳимоячиси Ромео Лавия "Ливерпул"нинг сўнгги трансфер мақсади. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс хабар берди.
"Саутгемптон" футболчини 58 млн еврога баҳоламоқда. Мерсисайдликлар футболчининг трансфер нархини пасайтира олишларига ишонишмоқда.
"Арсенал" ва "Челси" ҳам Лавия билан шартнома имзолашдан манфаатдор, аммо "қизиллар" яхшироқ ҳолатда. "Канонирлар" бельгиялик учун курашга фақат ярим ҳимоячиларини сотган тақдирдагина киришади, "кўклар" эса "Брайтон"дан Мойзес Кайседони сотиб олишга эътибор қаратган.
Лавия "Ливерпул"нинг учинчи янги футболчиси бўлиши мумкин. Аввалроқ мерсисайдликлар ярим ҳимоячилар Алексис Мак Аллистер ва Доминик Собослаи билан шартнома имзолаганди.
19 ёшли ярим ҳимоячи ўтган мавсумда барча турнирларда 34 та ўйин ўтказиб, 1 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Similar news
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Comments