Latest news

13:24"Аморим хоҳласа Роналдуни МЮга чақириши мумкин"  0 12:53"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини ижарага олмоқчи  0 12:22Эрон, Корея ва Япония пешқадам, Ўзбекистон мундиал сари навбатдаги қадамни ташлади. Гуруҳлардаги ҳолат  24 11:45Мутахассис фикри: "КХДР билан 1:0 дегани ғалаба эмасди, ҳужумда ким ўйнаса ҳам ўйинни ўзига олиши керак"   25 11:15Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Тошкентда Беларусга қарши ўйнайди  0 10:50«Барселона» афсонаси «Интер Майами»ни бошқариши мумкин  3 10:47Суперлига. 25-тур ҳакамлари маълум  0 10:17«Ливерпуль» 85 миллион еврога ҳужумчи сотиб олмоқчи  1 09:44«Реал» Эндрикни АПЛ жамоасига ижарага бериши мумкин  0 09:10Месси яна бир рекордни такрорлади  6 08:37Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  43 07:59ЖЧ-2026 саралаш. Бразилия ва Уругвай ўзаро дуранг ўйнади, Аргентинада қийин ғалаба ва бошқа натижалар  4 07:46"Интер Майами" устози истеъфога чиқди  3 02:44Миллатлар лигаси. Швециядан 6:0, Туркия Черногорияга мағлуб бўлди, Нидерландия ва Германиядан меҳмонда дуранг ва бошқа натижалар  4 01:52"Реал" қишда Александер-Арнольдни харид қилиш фикридан қайтди  4

"Ливерпул"нинг мавсумини ҳал қиладиган икки ўйин News

"Ливерпул"нинг мавсумини ҳал қиладиган икки ўйин

Мерсисайд клубининг "Ньюкасл" ва "Реал"га қарши навбатдаги ўйинлари уларнинг мавсумини белгилаб бериши мумкин.

"Ливерпул"нинг бутун мавсуми ва ҳатто ёзги трансфер режалари жамоанинг Премьер-лига ва Чемпионлар Лигасидаги кейинги икки ўйини натижасига боғлиқ бўлиши мумкин. Бир неча ойлик жароҳатлар, номувофиқлик ва клубнинг эгалик билан боғлиқ майдон ташқарисидаги ноаниқликларидан сўнг жамоа бош мураббийи Юрген Клопп ва унинг шогирдлари мавсумнинг энг ҳал қилувчи босқичига етиб келишди.

Агар натижалар яхши бўлса, бу "Ливерпул"нинг муваффақиятга эришиш имкониятини оширади ва агар клубнинг бош мақсадларидан бири 19 ёшли ярим ҳимоячи Жуд Беллингем ёзда "Боруссия" Дортмундни тарк этиш истагини билдирса, у йўл олиши мумкин бўлган кўплаб манзиллар орасида "Энфилд"га келишга кўндириш учун умидларни янада мустаҳкамлайди. Аммо ёмон натижалар жамоанинг мавсумнинг қолган қисмини шундай ўтказишига сабаб бўлади. "Қизиллар" аллақачон Англия Кубогидан чиқиб кетди, "ҳаккалар"га қарши баҳсда мағлубият 2023/24 йилги мавсумда инглиз клуби учун еврофутбол бўлмаслигига ва асосий трансфер нишонларининг бошқа жойларни танлашига сабаб бўлади.

Шанба кунги "Ливерпул"нинг Премьер-лига доирасида "Ньюкасл"га сафари ва Европа Чемпионлар Лигаси нимчорак финал босқичи биринчи ўйинида "Реал" билан кечадиган баҳс жамоа учун иккита энг муҳим ўйин бўлади. Уларни ютсангиз, сизга мавсумни сақлаб қолиш йўли очилиши мумкин. Биттасида ютқазиш уларнинг ушбу мусобақада муваффақият қозониш борасидаги барча умидларига барҳам беради. Аммо иккала ўйинда ҳам мағлубият қайд этилса, бу "Ливерпул"нинг нафақат Чемпионлар Лигасини тарк этиши, балки Англия чемпионатида кучли тўртликка киришни уддалаш ва келаси мавсумда қитъадаги клублар ўртасида бош мусобақага йўлланма олиш умидларига ҳам чек қўяди.

Душанба кунги "Энфилд" ўйингоҳида бўлиб ўтган "Мерсисайд дербиси"да ушбу мавсум омади чопмаётган "Эвертон" устидан 2:0 ҳисобида қозонилган ишончли ғалаба 9-ўринда жойлашган "Ливерпул"нинг 2023 йилда ютган илк ўйини бўлди. Бу узоқ кутилган уч очко Клопп ва унинг қўл остидаги ўйинчиларга жорий мавсумни ажойиб тазда ўтказаётган ва жадвалнинг тўртинчи поғонасини банд қилиб турган, шунингдек, мамлакат Лига Кубоги финалига чиқишни уддалаган ҳамда "Ливерпул"дан 9 очко олдинлаб кетган "Ньюкасл"га қарши "Сент Жеймс Парк"га ғалаба учун боришга куч беради.

"Эвертон"даги ғалабадан сўнг Клоппнинг муносабати шуни кўрсатдики, унинг ҳафсаласи пир бўлган ўтган бир неча ҳафтанинг аламини чиқариш учун футболчилар майдонни тарк этганда ҳавони қайта-қайта ғолибларча муштлади. Бу у илгари бир неча бор қилган иш эди. Лекин у бу сафар ўзини бошқача ҳис қилди – бу нишонлашдан кўра кўпроқ енгил тортишга ўхшарди.

"Тўғрисини айтсам, бундай қилишни истамагандим. Лекин бундан кейин яна қачон шундай қила олишингизни ҳеч қачон билмайсиз. Мухлисларимиз, нима қилишимни хоҳлашса ҳам, барча кийимларини ечиб ташлашдан бошқа барчасини қилган бўлардим. Одамлар буни сўрагани учун шундай қилдим ва бу менга улкан енгиллик бағишлади", – деди Юрген Клопп бу ҳақда.

Енгил тортиш кўпроқ ғалабага боғлиқ бўлади, "Ливерпуль" жорий мавсумнинг илк ҳафталаридан буён илк бор ўзининг эски ҳолатига ўхшарди. Жамоанинг ҳар бир чизиғи ўз вазифасини аъло даражада бажарди, олдинда ҳаракатланган Дарвин Нуньес (дастлаб 75 млн евро) ва Коди Гакпо (37 млн евро) клуб бу мавсумда мазкур истеъдодларга нега бундай улкан маблағ сарфлаганини кўрсатди. Клопп ўз жамоасини яна ўзининг ҳақиқий жамоасидек ўйнашини кўришдан хурсанд бўларди – юқори энергия, тезкор қарши ҳужумлар, силлиқ паслар. Қайта уйғониш учун бундан яхшироқ пайт бўлмасди – ҳозир ҳаммаси олдинда турган "Ньюкасл" ва "Реал"га қарши ўйинларга боғлиқ.

Шанба кунги "Энфилд" эгаларининг "Ньюкасл" билан куч синашиши Премьер-лигадаги кучли тўртликка кириш умиди учун ниҳоятда муҳим. Бу ўйинда қўлга киритиладиган уч очко уларни "ҳаккалар" билан фарқни олтита қисқартиришга имкон беради. Битта захирадаги ўйин билан янада яқинлашиб олиш мумкин. Дуранг ёки мағлубият уларни бир неча кундан кейин "Реал"га қарши баҳс олдидан қийин вазиятда қолдиради.

"Ливерпул"нинг Европадаги обрўси улар ҳар қандай рақибни ҳар қандай майдонда мағлуб этишга қодирлигини исботлайди, аммо "қироллик клуби" қитъада бундан ҳам юқори натижаларга эришган ягона жамоадир. Улар ўтган мавсум Чемпионлар Лигаси финалида Парижда бўлиб ўтган ўйинда "қизиллар" устидан 1:0 ҳисобида устун келишди (2018 йилги финалда ҳам Мадрид томони ғолиб бўлган эди, ўзаро олти ўйинда 5 та ғалаба ва 1 та дуранг натижаси билан испан клуби олдинда), бу Ла Лига вакилига психологик устунлик тақдим этади. 

Ҳеч бир клуб ўз мавсумини сақлаб қолиш учун Мадридга қарши икки ўйинли Чемпионлар Лигасида тўқнаш келишни истамайди, аммо "Ливерпуль" кейинги икки ўйинни ўз амбициялари бузилмаган ҳолда ўтказа олса, мавсумнинг финал босқичига ижобий қарашга сабаблар бўлади.

Агар улар 1/16 финал босқичида "Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишса, у ҳолда "Ливерпул"да Истанбулдаги финалга қадар йўл олиш имконияти ҳосил бўлиши мумкин (улар ўз тарихида 2005 йилда "Отатурк" ўйингоҳида “Милан” устидан қозонилган ажойиб ғалабага эга). Премьер-лигада жароҳатланган ўйинчиларнинг қайтиши улар мавсумнинг ҳал қилувчи босқичида тўлиқ куч билан ҳаракат қилишларини англатади. Диогу Жота Жаҳон чемпионатидан бери "Эвертон" билан ўйинда илк бор майдонга тушди, Роберто Фирмино ва Виржил ван Дейк ушбу ўйинни захира ўриндиғида кузатишди, Луис Диас эса тиззасидан узоқ муддатли жароҳат олганидан кейин сафга қайтишга яқин турибди. "Энфилд"ни ўраб олган қора булутлар тарқаяпти.

Ноябрь-декабрь ойларида Қатарда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати учун 6 ҳафталик танаффус эълон қилингани туфайли Премьер лига ўйинлари сўнгги икки ойликка зич жойлаштирилган, "Ливерпуль" апрель ва май ойларида жами 10 та ўйин ўтказади. Шу муддат давомида 30 очко тўпланиши керак, муҳим ўйинчиларнинг сафга қайтиши, Нуньес ва Гакпо ўз формасини топа бошлаган пайтда Юрген Клопп рақиблар мусобақанинг қизғинлигини ҳис қилганда жамоаси турнир жадвалида юқорилаши мумкинлигини яхши билади.

Агар "Ливерпуль" кейинги икки ўйинда мағлуб бўлса, апрель ва май ойларида мавсумни сақлаб қолиш учун жуда кеч бўлади. Аммо уларнинг мавсуми шу пайтгача ҳайратланарли даражада омадсиз бўлган бўлса-да, ҳозирча уларни ҳисобдан чиқариш ярамайди.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика