"Ливерпуль"нинг икки юлдузи шартномаларини узайтиришга тайёр
08 dec 12:28
News
"Ливерпуль"нинг икки юлдузи шартномаларини узайтиришга тайёр
"Ливерпуль" Виржил ван Дейк ва Муҳаммад Салаҳ билан келишувга яқин.
Нидерландиялик ва мисрликнинг амалдаги шартномалари жорий мавсум сўнггида якунига етади. 33 ёшли ҳимоячи ва 32 ёшли форвард клуб билан келишувни узайтиришга тайёрликларини билдиришди. Шу билан бирга, Трент Александер-Арнольднинг келажаги номаълум, у келаси йилнинг ёзида эркин агент мақомида "Реал"га қўшилиши мумкин.
Виржил ван Дейк 2018 йилнинг бошидан бери, Муҳаммад Салаҳ эса 2017 йилнинг ёзидан бери "Ливерпуль"да ўйнайди.
Link :
Source : Football Insider
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments