Latest news

15:10Мираброр Усмонов Кубоги-2025 мусобақаси тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  0 14:55Аёллар Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон КХДР билан беллашади  1 14:37БУМ! Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида Тошкентда жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  19 14:26Ўзбекистон U-23 терма жамоаси хотира турнирида Японияга имкониятни бой берган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:13"Арсенал" Салиба билан шартномани узайтириш жараёнини тезлаштирди  1 13:40Мақсад U-23 Осиё кубогини ютишми ёки Олимпиадага чиқиш?   3 13:20Кичик Пеледан Марадона Жуниоргача: яшил майдонда омади чопмаган фарзандлар  3 12:55Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақасида Малайзия ўрнини эгаллайди  3 12:37Футбол фахрийси Гурам Дараселия вафот этди  3 12:32"Металлург" – сокинлик бағридаги юбилей  9 12:03Расман: "Бунёдкор" легионер ҳужумчи трансферини эълон қилди  3 11:45Муҳаммадали Усмонов: "Андижон" мухлисларининг бундай илиқ кутиб олиши бошқача қувонч ва хурсандчилик бағишлади"  1 11:22"Бу рассомни Ван Гог билан солиштиришга ўхшайди". Гвардиола Месси ва Ямаль ҳақида  4 10:54Санчо учинчи марта "Боруссия"га қайтиши мумкин  0 10:26"Пахтакор" ва "Бунёдкор" собиқ ҳужумчиси фаолиятини "Шўртан"да давом эттириши мумкин  8

АПЛ. "Ливерпуль" Салоҳнинг голлари эвазига "Уотфорд"ни мағлуб этди News

АПЛ. "Ливерпуль" Салоҳнинг голлари эвазига "Уотфорд"ни мағлуб этди

"Ливерпуль" ҳамда "Уотфорд" ўртасида АПЛнинг 17-тур учрашуви якунланди.

Liverpool

Mohamed Salah - 38', Mohamed Salah - 90'

Premier League . Round 17

14/12/2019, 17:30

0
:
2
Finished

Watford

Stadium: Anfield, 53311 spectators

Referee: Andre Marriner

45'
90'
38'  Mohamed Salah
38'  Sadio Mane
43'  Jordan Henderson
50'  Sadio Mane
57'  James Milner
59'  Georginio Wijnaldum (Andrew Robertson)
70'  Xherdan Shaqiri (Alex Oxlade-Chamberlain)
88'  Roberto Firmino (Divock Origi)
90'  Mohamed Salah
90'  Divock Origi
24'  Will Hughes
75'  Troy Deeney (Andre Gray)
87'  Abdoulaye Doucoure (Quina)

"Ливерпуль" – "Уотфорд" 2:0

"Энфилд"

Голлар: 1:0 – 38 Салоҳ, 2:0 – 90 Салоҳ.

"Ливерпуль": Алиссон, Александер-Арнолд, Гомес, ван Дейк, Хендерсон, Милнер, Шакири (Окслейд-Чемберлен, 70), Вейналдум (Робертсон, 59), Мане, Салах, Фирмино (Ориги, 88).

"Уотфорд": Фостер, Фемения, Кэткарт, Мариаппа, Кабаселе, Капу, Дукуре (Кина, 87), Хьюз, Сарр, Дини (Грэй, 75), Деулофеу.

Огоҳлантиришлар: Хьюз (24), Хендерсон (43), Милнер (57).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90. ГОЛ! ЯНА САЛОҲ! Садио Мане ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб, тўпни орқароққа узатди, Ориги эса тўпга зарба беришни эплай олмади, бироқ тўп Муҳаммад томонга бурилди ва Салоҳ товони билан дарвозани ишғол қилди. Гол ВАР орқали текширилмоқда. Салоҳ ҳисобига иккинчи гол ёзиб қўйилди.

88. Ўзгариш: Фирмино ўрнига Дивок Ориги майдонга тушди.

84. "Ливерпуль" ҳимоячилари хато қилишдан тўхташмаяпти. Бироқ "Уотфорд" жуда "меҳрибон" жамоа эканлиги туфайли, рақибни кечиришда давом этмоқда.

81. Жерар Деулофеу бурчак зарбасидан дарвозани нишонга олишга уринди. Тўп устунга тегиб қайтди.

77. САРР! Исмаила қарши ҳужумда тўпни қабул қилди ва зарба беришга уриниб, тўпни ва қулай вазиятни қўлдан чиқарди. Бугун бу йигитнинг омади келмаяпти.

74. ФИРМИНО! Жамоадошидан келган узатмани дарвозага тўғирлаш ўрнига, тўпни ўзига бўйсундиришга уринди ва зарбага кечикиб, вазиятдан фойдалана олмади.

70. Ўзгариш: Шакири ўрнига Алекс Окслейд-Чемберлен майдонга тушди.

68. Мезбонлар темпни бироз пасайтирди, Клопп эса Чемберленни майдонга туширмоқчи.

65. "Ливерпуль" ҳужумлар сонини кескин кўпайтирди, аммо вазиятлар аниқ зарба билан якун топмаяпти.

63. Салоҳ бир дақиқаи ичида иккита вазиятга эга бўлди, аммо биттасида ноаниқ зарба ва иккинчисида рақиб ҳимоячиси гол бўлишига имкон бермади.

62. Фирмино рақиб майдончасига ёриб кирди ва чап оёқ билан зарба берди. Бен Фостер тўпни эгаллаб олди.

59. Ўзгариш: Вейналдум учрашувни давом эттира олмади. Унинг ўрнига Эндрью Робертсон майдонга тушди.

57. Вейналдум жароҳат олган кўринади. Шифокорлар унга тиббий ёрдам кўрсатишмоқда.

53. "Уотфорд" яна бир вазиятни кўкка совурди. Деулофеунинг зарбасини Алиссон қайтаришга муваффақ бўлди.

50. ГОЛ! МАНЕ! Садио Мане қанотдан узатилган тўпни дарвозага буриб қўйди, бироқ такрорий лавҳада офсайд бордек кўринди. Ҳа, Садио Мане бироз олдинроқда тургани учун гол ҳисобга олинмади. Офсайд!

49. ЗАРБА! Салоҳ Манега тўпни қайтариб узатишга ҳаракат қилди, аммо рақибга теккан тўп яна унга тушди ва Муҳаммад ҳужумни зарба билан якунлашга қарор қилди. Тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.

47. "Ливерпуль" бурчак зарбаси ишлаб олди, аммо узатилган тўпдан сўнг "Уотфорд" қарши ҳужумга ўтиб кетди. "Қизиллар"нинг бахтига меҳмон жамоа футболчиси тўпни олдириб қўйди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

ТАНАФФУС!

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

44. Салоҳ ажойиб узатма орқали Манени тўп билан таъминлади, бироқ Садио дарвозабонни алдашга уриниб, тўпсиз қолди.

42. "Уотфорд" футболчилари нималар қилишяпти?! Исмаила Сарр зарба бериш учун ажойиб вазиятга эга бўлди, аммо Сарр тўпга зарба бера олмади. 

38. ГОЛ! МУҲАММАД САЛОҲ! "Ливерпуль" қарши ҳужумда "Уотфорд"ни жазолади. Мане тўпни қабул қилиши билан уни Салоҳга узатди. Муҳаммад эса чап қанот томонга юриб, бир ҳаракат билан рақибини алдади ва ўнг оёғида дарвозанинг узоқ бурчагини нишонга олди. 1:0

36. Дукуре Алиссон дарвозасини ишғол қилишга яқин келди, аммо у дарвоза яқинида бўлишига қарамай тўпга зарба бера олмади.

33. "Уотфорд" ҳужумга ўтди. Деулофеу тўпни чап қанотдан рақиб майдончаси марказига ташлади, сўнгги паллада ван Дейк узатма манзилига етиб бормаслигини таъминлади.

29. Статистикага эътибор берсак, ҳеч бир жамоа ҳозиргача аниқ зарба бера олгани йўқ: 0-0.

26. Ливерпуль шаҳрида қаттиқ шамол эсмоқда. Дарвозабон Бен Фостер тўпни чизиқ устига қўйганидан сўнг у шамол кучи билан думалаб кетмоқда.

25. Салоҳ ўз қанотидан рақиб жарима майдончасига кирди ва рақибларини алдашга киришиб кетди. Якундаги зарба ноаниқ бўлди. 

24. Бу сафар Мане ҳимоячилар қайтарган тўпга зарба берди, аммо у ҳам Хендерсон каби тўпни мухлислар томон йўллади. 

22. Мане чап қанотдан тўпни рақиб жарима майдончаси ичига узатди, Кико уни қайтаргандек кўринди, аммо Хендерсон қайтган тўпни дарвозага жойлаб қўйишга уринди. Зарба ноаниқ.

20. "Уотфорд" тўпни одатдагидан кўпроқ ўзида ушлаб турибди ва вақтни чўзишга ҳаракат қилмоқда. Деулофеу бурчак зарбаси ишлаб олди, аммо "қизиллар" ҳимоячилари ишончли ҳаракат қилиб, хавфни ўз дарвозаларидан узоқлаштиришди.

14. "Ливерпуль" тўпни бурчакдан ўйинга киритди. Тўп ҳаммадан олдинроқ турган мезбон жамоа футболчисининг бошига тегиб, ўша йўналишда давом этди, аммо бироз кўтарилиб кетди. Зарбага тайёр турган ван Дейк эса тўпни томоша қилиш билан чекланди.

12. Трент ўнг қанотдан марказроққа ўтди ва Салоҳга пас берди, аммо "Уотфорд" ҳимоячилари узатмани илиб кетишди.

9. Роберто Фирмино ажойиб ҳаракатлари билан икки футболчи қуршовидан чиқиб кетди. Афсуски, бу ҳаракатларни сўз билан тасвирлаб бўлмайди.

7. Натаниел Клайн, Жоел Матип, Фабиньо ва Деян Ловренлар жароҳат туфайли бугунги баҳсда иштирок эта олишмайди. Меҳмонлар сафида ҳам йўқотишлар мавжуд: Хосе Холебас, Дэнни Уэлбек, Том Клеверли, Себастьян Прёдль.

5. Трой Дини ҳисобни очишга яқин келди, аммо ҳужумчи тўпнинг йўналишини ўзгартира олмади.

3. Баҳснинг дастлабки дақиқаларидан "Ливерпуль" фаол ўйнамоқда. 

1. Учрашув бошланди!

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика