Latest news

18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   4 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  2 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  3 16:55Мбаппе Чемпионлар лигасининг фаворити ҳақида гапирди  0 16:25Швайнштайгер Германия терма жамоасини танқид қилди  3 16:13Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда  12 15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  11 15:20Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истеъфо ҳақида ўйламайман"  1 14:44Хайрия учрашуви. "Динамо" - Ўзбекистон фахрийлари беллашувидан галерея  0 14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  3 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  21 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  1 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  4 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  14

"Ливерпуль" Уолкоттни Стерлингнинг ўрнига олмоқчи News

"Ливерпуль" Уолкоттни Стерлингнинг ўрнига олмоқчи

"Ливерпуль" "Арсенал" ярим ҳимоячиси Тео Уолкоттни жамоани тарк этиши кутилаётган Раҳим Стерлингнинг ўрнига ўринбосар сифатида кўрмоқда.
26 ёшли Уолкоттнинг "канонирлар" билан шартномаси кейинги ёзда тугайди. "Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер Тео билан келишувни узайтириш жуда қийин бўлишини айтганди.

Уолкотт сўнгги пайтларда деярли майдонга тушмаяпти. Мураббий қанотда Данни Уэлбек ёки Алексис Санчесдан фойдаланмоқда.

20 ёшли Стерлинг ҳамон "Ливерпуль" билан 2017 йилда тугайдиган шартномани узайтириш борасида келиша олмаяпти. Раҳимга "Реал", "Манчестер Сити", "Бавария" ва "Челси" клублари қизиқишмоқда, мерсисайдликлар қобилиятли футболчининг ўрнига бошқа футболчини олиб келишмоқчи.

The Telegraph нашрининг хабарига кўра "қизиллар" эътиборни Уолкоттга қаратишди, у керакли вақтда қанотда ҳам, ҳужумда ҳам ўйнай олади.

Клуб бош мураббийи Брендан Рожерс Уолкоттнинг мухлиси ҳисобланади. 2013 йилда "Ливерпуль" Теони сотиб олмоқчи бўлганди. Аммо ўшанда футболчи "Арсенал" билан шартномани узайтиришга қарор қилганди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика