Latest news

19:16"Лестер" — "Ливерпуль". Диас, Салоҳ ва Варди асосий таркибда  0 19:11"Зира" — "Сумқайит". Абдихолиқов асосий таркибда, Жалолиддинов захирада  0 19:00Суперлига. ОКМК – "Сўғдиёна" (матнли трансляция)  5 19:00Суперлига. "Андижон" — "Динамо" 1:1 (матнли трансляция)  21 18:57ҚПЛ. Мухторовнинг 83-дақиқада урган голи "Турон"ни "Астана"га қарши ўйинда мағлубиятдан асраб қолди  0 18:55U-17 Осиё кубоги. Финал. Ўзбекистон ва С.Арабистонининг асосий таркиблари маълум  11 18:22Про лига. "Локомотив" "Жайхун"ни йирик ҳисобда таслим этди, "темирйўлчилар"да 3 та ўйинда 3 та ғалаба  1 18:02РПЛ. "Рубин" Москвада "Динамо"га мағлуб бўлди, Ашурматов захирада қолдирилди  1 17:26ОКМК — "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  1 17:11"Ризеспор" — "Эюпспор". Алиқулов асосий таркибда  0 16:57"Челси", "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  6 16:03"Байер" Алонсонинг "Реал"ни бошқаришни истаётганини билади ва мураббийга тўсқинлик қилмайди  6 15:17"Боруссия" "Барселона" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  0 14:30"Манчестер Юнайтед" деярли 60 млн евро турадиган футболчига қизиқиш билдирмоқда  1 14:01"Ливерпуль" Салоҳ билан шартнома узайтирилганига қарамай, АПЛдан вингер сотиб олмоқчи  3

"Ливерпуль" "Реал"ни "тиз чўктирган" ўйинни эслаймиз (+умумий статистика) News

"Ливерпуль" "Реал"ни "тиз чўктирган" ўйинни эслаймиз (+умумий статистика)

Европа Чемпионлар Лигаси жорий мавсумининг чорак финал баҳслари старт олиш арафасида.

Мерсисайднинг "Ливерпуль" клуби бугун Мадридда "Реал" меҳмони бўлади. Шу муносабат билан мазкур жамоалар ўртасида 2009 йилда ўтказилган учрашувни ёдга олишга қарор қилдик.

"Реал" Европа Чемпионлар Лигасининг плей-офф босқичида илк бор 2008-2009 йилги мавсумнинг нимчорак финалида тўқнаш келган эди. 2008-2009 йилги мавсумдаги 1-учрашув Мадридда ўтказилди. "Сантьяго Бернабеу"га йиғилган 80 минг мухлис қаршисида кечган баҳс тақдирини Йосси Бенаюннинг ягона голи ҳал қилади. Жавоб учрашувига ғалаба илинжида ташриф буюрган "Реал" катта куч билан ҳужумга ўтишни ният қилган эди. "Энфилд" эса бундай таваккалчиликларни сира кечирмайди...

2009 йилнинг 10 март куни Мерсисайдда ўтказилган ўйин "Ливерпуль"нинг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди. Рафа Бенитез жамоаси сафида Жеррард дубль қайд қилган бўлса, Фернандо Торрес ва Андреа Доссена биттадан гол урди.

"Ливерпуль" 4:0 "Реал Мадрид"

Голлар: 1:0 - Торрес 16, 2:0 - Жеррард 28 (пен.), 3:0 - Жеррард 47,  4:0 Доссена 88.

"Ливерпуль": Рейна, Арбелоа, Шкртел, Каррагер, Фабио, Маскерано, Жеррард (Спиринг, 73'), Бабел, Алонсо (Лейва, 60'), Кёйт, Торрес (Доссена, 84')

"Реал Мадрид": Касильяс, Рамос, Пепе, Каннаваро (Ван дер Варт, 64'), Хайнце, Л.Диарра, Гаго (Гути, 77'), Снейдер, Роббен (Марсело, 46'), Рауль, Игуаин.

Огоҳлантиришлар: Жеррард(26'), Маскерано(42'), Доссена(85') - Пепе(19'), Хайнце(27'), Марсело(62')

Қуйидаги видеода учрашувда киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин.


Жамоалар ўртасидаги статистика. Мазкур клублар бугунга қадар расмий баҳсларда 6 бор тўқнаш келган. Уларнинг учтасида "қироллик клуби", қолган учтасида "қизиллар"нинг қўли баланд келган. Тўплар нисбати - 7:7. Энг қизиғи, тўқнашувларнинг 2 таси финалларда рўй берган. 1981 йилги Европа Чемпионлар Кубогининг ҳал қилувчи баҳсида "Ливерпуль" ҳимоячиси Алан Кеннедининг голи инглиз клубига ғалаба келтирган. 2018 йилги финални эса жуда яхши эслайсиз...

"Реал" "Ливерпуль"ни енгадими? (CА ходимларининг тахминлари)        

Author :
Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика