"Ливерпуль" посбони навбатдаги ўйинда ҳам майдонга тушмайди. Нега?
17 feb 00:40
News
"Ливерпуль" посбони навбатдаги ўйинда ҳам майдонга тушмайди. Нега?
Футболчи аввалроқ "Бёрнли"га қарши ўйинни ҳам ўтказиб юборганди.
"Ливерпуль" дарвозабони Алиссон 17 февраль куни ўтказиладиган "Брентфорд"га қарши ўйинни ўтказиб юборади. Дарвозабон машғулот пайти сонининг орқа қисмидаги мушакларини жароҳатлаб олган. Текширувлардан сўнг жароҳатнинг қанчалик жиддийлиги маълум бўлади.
Маълумот учун, Алиссон "Ливерпул"нинг кетма-кет иккинчи ўйинини ўтказиб юбормоқда. Бундан олдин посбон "Бёрнли"га қарши ўйинда қорнидаги оғриқ сабаб майдонга туша олмаганди. Унинг ўрнига ўшанда Куивин Келлехер майдонда ҳаракат қилган.
Link :
Source : Liverpool Echo
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments