“Ливерпуль” посбони жароҳатдан тўлиқ фориғ бўлди
19 apr 2020 09:54
News
“Ливерпуль” посбони жароҳатдан тўлиқ фориғ бўлди
Бу ҳақда Sky Sport хабар бермоқда.
27 ёшли посбон жамоасининг Англия кубоги доирасида “Челси”га қарши баҳси (0:2) олдиан ўтказилга машғулотда жароҳат олганди. Кейинчалик футболчи учта ўйинда майдонга тушолмаган ва шундан сўнг коронавирус пандемияси туфайли АПЛ баҳслари вақтинчалик тўхтатилганди.
“Айни пайтда Алисон бошқа футболчилар сингари уй шароитида керакли машғулотларни ўтказмоқда. Барча футболчиларга клуб фитнес бўлими томонидан барча дастурлар жўнатилмоқда. Шу асосида футболчилар ушбу машғулотларни астойдил бажариб, ўз формаларини сақлаб туришга ҳаракат қилишмоқда”, дейди “Ливерпуль” мураббийларидан бири.
Жорий мавсумда Алисон “Ливерпуль” сафида барча турнирларда 28 та ўйинда майдонга тушди ва 14 та баҳсда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Comments