"Ливерпуль" мухлислари учун хушхабар! Жамоанинг 4 нафар юлдузи машғулотларга қайтди
10 feb 2023 16:19
News
"Ливерпуль" мухлислари учун хушхабар! Жамоанинг 4 нафар юлдузи машғулотларга қайтди
Бу Юрген Клопп учун жамоани кучайтиришда катта ёрдам бўлиши мумкин. Виржил ван Дейк, Роберто Фирмино, Диогу Жота ва Артур Мелодан иборат Мерсисайд клубининг квартети пайшанба кунги машғулотларда кўриниш берди. Улар асосий жамоага қайтишга жуда яқин.
"Қизиллар" мавсумнинг кўпгина қисмида кетма-кет жароҳатлардан азият чекди, яқин орада юқоридаги тўртлик ўз жисмоний ҳолатига қайтганида жамоа устозида танлов имконияти анча кўпаяди.
Эндигина сафга қайтган ўйинчилар душанба оқшомида бўлиб ўтадиган дербига тайёр бўла олмаслиги мумкин, бироқ улар "Энфилд"даги катта ўйин олдидан Клоппга майдонга туша олишларини исботлашига умид қилинмоқда.
18 февраль куни "Ньюкасл"га қарши сафарда бўлиб ўтадиган ўйинда улар дастлабки таркибга киришга ҳаракат қилишлари аввалгисига нисбатан реалроқ туюлмоқда.
Comments