Latest news

11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  0 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  1 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  0 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  12 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  6 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  22 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  33 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  40 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  37

"Ливерпуль" - "Милан" ўйинини ёдга олайлик! News

"Ливерпуль" - "Милан" ўйинини ёдга олайлик!

Барчамиз биргаликда "Ливерпуль" - "Милан" учрашувини ёдга оламиз.

"Ливерпуль" футболчилари хурсандчилигидан Еже Дудекнинг устига ўзларини отишганди.

Тўхтанг, бир ярим соат олдин вазият бошқача эди. "Ливерпуль" деярли умидини узган ҳолда тўпни марказдан ўйинга киритаётганди.

Луис Гарсия тиззасида ўтирганча афсусланаётганди.

Умидлари узилган англиялик мухлис.

"Милан" финални идеал тарзда бошлади. Мальдини илк дақиқадаёқ ҳисобни очди.

Танаффусга қадар Креспо 2 гол уриб, ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди.

Барча масала ҳал бўлди деб ўйлаётганди.

Телевизорни ўчиришингиз мумкиндек кўринмоқда.

Бундай "Милан"га қарши курашишнинг иложи йўқ.

Танаффусда "Ливерпуль" мухлислари тинмасдан "You’ll Never Walk Alone" қўшиғини куйлашди. Кийим алмаштириш хонасида эса нималардир ўзгарди. Иккинчи бўлимда эса ҳисоб 3:3! Улар қайтишди!

 Қўшимча вақтларда эса Шевченконинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Дудек қайтарди. Бу кульминацион нуқта бўлиши мумкин эди. Вазиятдан фойдалана олмаган Шевченко эса мана шундай реакция кўрсатди:

Польшалик дарвозабон эса тилини чиқарганча мағрур турарди. Балки шу нуқтада тарихнинг ўзгача қисми жонланишни бошлагандир.

Пенальтилар сериясида афсонавий "Милан" тор-мор этилди.

Дудекнинг финалдаги сўнгги сейви жамоага соврин келтирди. Шевченконинг зарбаси голга айланмади.

"Ливерпуль" футболчилари дарвозабон томон югуришди...

... ва уни қучоқлаб олишди.

Дудек ҳали ҳам сакрамоқда. Бироқ бу сафар дарвоза ёнида эмас, трибуна атрофида ғалабани нишонламоқда.

Паоло Мальдини аламдан футболкасини тишламоқда.

Анчелотти Бенитесни табриклаб қўйди.

Сериядаги илк пенальтини ура олмаган Сержиньо эса "Ливерпуль" футболчиларининг хурсандчилигини томоша қилмоқда.

Улар афсона яратишди.

Милан Барош қизил қалпоғи билан бутун стадионни айланиб чиқди.

Сиссе трибуна томон югуриб келди ва либосини мухлисларга бериб юборди.

Трибуналарда ҳам одамлар шу тариқа бақиришаётганди.

Айримлари эса йиғлашаётганди.

Куйлашди.

Ва ҳали ҳам ғалабага ишонишмаяпти.

"Милан" мухлислари ҳам ишонишмаяпти.

Уларнинг мухлислари ҳам йиғлашяпти.

Миландаги Пьяцца-дель-Дуомо сув қуйгандек жим-жит бўлиб қолди.

Биринчи бўлим қаҳрамони Эрнан Креспо соврин олдидан ўтиб кетди.

Анчелотти ҳам медалини қабул қилиб, совриннинг ёнидан шу тариқа ўтди.

"Милан" сардоридаги медаль эса бўйинда унчалик ҳам кўп турмади. Тақилди ва ечилди.

Европанинг энг яхши футболчиси эса керак бўлмаган медални таққани ҳам йўқ.

"Ливерпуль" таркибидаги энг яхши футболчилардан бири бўлган Стивен Жеррард эса мана шундай ҳиссиётларга берилиб, интервью берди.

У ўзини мухлислар бағрига отди.

Бенитеснинг қулоғига нимадир деди.

У совринга яқинлашди.

Ва...

Кейинчалик уни боши узра баланд кўтарди.

Дунё футболи яна бир бор портлади.

Ва қизил рангга бурканди.

"Ливерпуль" - ЕЧЛ 2004/05 мавсуми ғолиби!

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика