“Ливерпуль” Марковични “Халл Сити”га ижарага берди
23 jan 2017 23:15
News
“Ливерпуль” Марковични “Халл Сити”га ижарага берди
“Ливерпуль” ярим ҳимоячиси Лазар Маркович ижара шартномаси асосида Англиянинг бошқа бир клуби - “Халл Сити”га кўчиб ўтди.
Ҳар икки жамоа ўртасида имзоланган келишувга кўра, футболчи мавсум якунига қадар “Халл Сити” шарафини ҳимоя қилади.
Сербия терма жамоасининг 22 ёшли футболчиси “Ливерпуль” клуби сафига 2014 йилда келиб қўшилганди. Ўтган вақт мобайнида Маркович мерсисайдликлар либосида 34та учрашувда майдонга тушди.
Футболчи жорий мавсумнинг биринчи ярмини Лиссабоннинг “Спортинг” клубида ижара асосида ўтказган эди.
Link :
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments