"Ливерпуль" икки футболчисининг кетишини эълон қилди
17 may 18:33
News
"Ливерпуль" икки футболчисининг кетишини эълон қилди
Футболчилар Жоэль Матип ва Тьяго Алькантара жорий мавсум якунланганидан сўнг "Ливерпул"дан кетади, деб хабар берилди Англиянинг 19 карра чемпиони расмий сайтида.
Иккала футболчи ҳам "Ливерпул"ни эркин агент сифатида тарк этади.
Матип 32 ёшда. У 2016 йилдан буён "қизиллар" сафида тўп тепмоқда, камерунлик ҳимоячи бунгача Германиянинг "Шальке" клубида ўйнаган. Матип "Ливерпуль" таркибида 2020 йилда Англия чемпиони бўлган, бир йил аввал эса Чемпионлар Лигаси ва УEФА Суперкубогини қўлга киритган. 2022 йилда Англия Кубоги ва Суперкубогини ютган, яна икки марта Англия Лига Кубогига эришган. Футболчи "Ливерпуль" сафида жами 201 та ўйин ўтказиб, 11 та гол урган.
Алькантара 33 ёшда. У "Ливерпул"да 2020 йилнинг сентябридан буён ўйнамоқда. Англия жамоаси таркибида ярим ҳимоячи Англия Лига Кубоги, Суперкубоги ва Англия Кубогини қўлга киритган. Умуман олганда, Алькантара мерсисайдликлар сафида 98 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урган. "Ливерпул"га қадар ярим ҳимоячи "Барселона" ва "Бавария" клубларида ҳаракат қилган.
Comments