"Ливерпуль" футболчиси клуб билан хайрлашди
25 jul 2020 10:20
News
"Сўнгги 6 йил учун севги ва миннатдорчиликдан бошқа нарса йўқ. Бу ерда ўзимни уйдагидек ҳис қилишимга кўмаклашган ажойиб инсонларга раҳмат. Мухлисларга ҳам қабул учун миннатдорман.
Жаҳон даражасидаги ходимлар, уларсиз бирор бир ютуғни қўлга кирита олмаган бўлардик. Брендан Рожерсдан менга ушбу клуб вакили бўлиш имкониятини тақдим этгани учун миннатдорман.
Юрген Клопп эса футбол мураббийидан ҳам яхшироқ. Жамоадаги шерикларим билан ака-укамиз. Мен ўзимни ўйиндаги энг бахтли йигитдек ҳис қилдим. Менинг энг яхши дўстим, Жордан Хендерсон! Ҳеч ким бу йигитдан кўра кўпроқ муваффақиятга лойиқ эмас.
Оилам, хотиним, болаларим, отам ва синглим, менинг "жамоам". Мен бу жойнинг бир қисми бўлганимдан жуда миннатдорман, Энди кейинги саргузаштларга ўтамиз", - деб ёзади Лаллана ўзининг "инстаграм" саҳифасига.
Эслатиб ўтамиз, Лаллана 2014 йилнинг ёзида "Саутгемптон"дан "Ливерпуль"га 31 миллион евро эвазига ўтганди.
Comments