"Ливерпуль", "Арсенал" ва МЮ Мак Аллистерга кўз тикмоқда
06 apr 2023 16:05
News
"Ливерпуль", "Арсенал" ва МЮ Мак Аллистерга кўз тикмоқда
"Ливерпуль", "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" 24 ёшли аргентиналик футболчи Алексис Мак Аллистерни ўз сафига қўшиб олиш ҳақида ўйламоқда. Улардан иккитаси аллақачон ярим ҳимоячи учун "Брайтон" билан алоқага чиққан.
Премьер-лига гигантлари футболчини ёзда таркибига қўшиб олишга уриниб кўради. Маълум бўлишича, Мак Аллистернинг отаси ва бошқа вакиллари Англия келган ҳамда вазиятни яқиндан кузатиб бормоқда.
Аргентина терма жамоаси билан декабрь ойида жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритган футболчи қишки трансферлар ойнасидан буён ҳозирги жамоасини тарк этиши айтилган эди. Энди ушбу мавзу июлда ёзги олди-бердилар жараёни старт олганида яна қайта жонланиши кутилмоқда.
Мак Аллистер жорий мавсум Роберто Де Дзерби қўл остидаги жамоанинг асосий ўйинчиларидан бири бўлди. У лиганинг 24 ўйинида ўз ҳисобига 8 та гол ёздириб қўйди.
Comments