"Ливерпуль" афсонасининг ўғиллари "Сити"да дебют қилди
25 sep 2025 12:49
News
"Ливерпуль" афсонасининг ўғиллари "Сити"да дебют қилди
Ўтмишдаги машҳур ҳужумчи Эмил Хескининг икки ўғли – Жейден ва Рейган "Манчестер Сити" сафида дебютини нишонлади.
Бу 24 сентябрь, чоршанба куни Лига Кубоги доирасидаги "Хаддерсфилд Таун"га қарши ўйинда (2:0) юз берди.
19 ёшли ярим ҳимоячи Жейден 2:0 пайтида – 76-дақиқада Нико О'Райли ўрнига майдонга тушди. 17 ёшли вингер Рейган Хески 83-дақиқада ўйиндаги иккинчи гол муаллифи Савиньо ўрнига туширилди.

Қизиғи, Эмил Хески ҳеч қачон "Манчестер Сити"да ўйнамаган. У 2000-2004 йилларда "Ливерпул"да шуҳрат қозонган. Шунингдек, "Лестер", "Бирмингем", "Уиган", "Астон Вилла", "Ньюкасл Жетс" ва "Болтон Уондерерс" каби жамоаларда тўп тепган. 1999 йилдан 2010 йилгача Англия терма жамоаси сафида 62 ўйин ўтказиб, 7 та гол урган.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" Лига Кубоги 4-босқичида "Суонси" майдонига сафар уюштиради.
Link :
Source : BBC
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"
Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди
Comments