"Ливерпуль" "Арсенал"ни мағлубиятга учратди
24 aug 2019 23:17
News
"Ливерпуль" "Арсенал"ни мағлубиятга учратди
Англия премьер-лигаси. "Ливерпуль" - "Арсенал" 3:1
"Энфилд" стадиони.
Голлар: Жоэль Матип (41), Муҳаммад Салоҳ (49-П), Муҳаммад Салоҳ (59), Лукас Торрейра (85).
"Ливерпуль" – Адриан, ван Дейк, Александер-Арнолд, Робертсон, Матип, Вейналдум, Фабиньо, Хендерсон, Мане, Фирмино, Салоҳ.
"Арсенал" – Лено, Монреаль, Давид Луиз, Папастатопулос, Мэйтленд-Найлз, Гюндози, Жака, Себальос, Уиллок, Пепе, Обамеянг.
Liverpool Joel Matip - 41', Mohamed Salah - 49', Mohamed Salah - 58' |
Premier League . Round 3 24/08/2019, 22:30 1
:
3
Finished
|
Arsenal Lucas Torreira - 85' |
Stadium: Anfield, 53298 spectators
Referee: Anthony Taylor
- Ўйин "Ливерпуль"нинг ғалабаси билан якунланди.
- Бугунги ўйинни стадиондан бевосита 53298 мухлис томоша қилди.
90+3. Сариқ карточка! Ван Дейк тўпни қўли билан ўйнагани учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
90. Иккинчи бўлимга ҳакам томонидан 4 дақиқа қўшиб берилди.
86. Ҳар иккала жамоа сафида ўзгариш. "Ливерпуль"да Фирминьо ўрнига Лаллана майдонга тушган бўлса, "Арсенал" сафида Мхитарян Гюндозини алмаштирди.
85. ГООООООЛЛЛ! Ўйин сўнггига яқин захирадан майдонга тушган Лукас Торрейра ҳисобни қисқартирди. Ярим ҳимоячининг жарима майдончаси ичидан берган зарбасини Адриан қайтара олмади.
- Катта эҳтимол билан ушбу турдан сўнг очко йўқотмаган жамоа атиги биттани ташкил қилади. Бу ҳам бўлса бугунги ўйинда ғалаба қозонаётган "Ливерпуль".
81. Унаи Эмери майдонга Уиллок ўрнига Александр Ляказеттни туширди.
77. "Ливерпуль"да навбатдаги ўзгариш. Садио Мане ўз ўрнини Алекс Окслейд-Чемберленга бўшатиб берди.
76. Ҳозирга келиб "Арсенал" тўп билан бирозгина кўпроқ муомала қилмоқда. Лекин, айтарли бир вазият яратилганича йўқ.
69. Клопп дастлабки ўзгаришни амалга оширди. Жеймс Милнер Жоржиньо Вейналдумни алмаштирди.
67. Ўйин бироз сокинлашди. "Арсенал" тақдирга тан берган кўринади, "Ливерпуль" эса ҳужум қилишдан тўхтамаяпти.
61. Унаи Эмери дастлабки ўзгаришни амалга оширди. Майдонга Дани Себальоснинг ўрнига Лукас Торрейра туширилди.
59. ГООООООООЛ!!! Муҳаммад Салоҳ дубл қайд этмоқда. "Арсенал" ҳимоячиси Давид Луиз осонгина алданди, Салоҳ эса бирга-бир вазиятда рақиб дарвозасини қийинчиликсиз ишғол қилди.
56. Зарбалар бўйича статистика ҳам "қизиллар" тарафида. 21-6
52. Обамеянг!!! "Арсенал"нинг габонлик ҳужумчиси Обамеянг бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади. Форвард бу ерда жуда бўш ҳаракат қилди.
49. ГООООООООЛ! Муҳаммад Салоҳнинг кучли зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўридан жой олди. Мисрлик дарвозабонга ҳеч қандай имконият қолдирмади.
48. Пенальти!! Давид Луиз Муҳаммад Салоҳнинг либосидан ушлаб қолди. Ҳакам эса иккиланмай 11 метрлик нуқтани кўрсатди.
46. Иккинчи бўлимга старт берувчи хуштак чалинди ва баҳснинг иккинчи қисми бошланди.
- Жамоалар майдонга қайтишмоқда. Ҳозирча ҳеч бир жамоада ўзгариш йўқ.
ТАНАФФУС
45. Биринчи бўлимга ҳакам томонидан 2 дақиқа қўшиб берилди. 1-тайм шубҳасиз "Ливерпуль"нинг устунлиги остида ўтди.
41. ГООООООООЛЛ! "Ливерпуль" ҳимоячиси Жоэль Матип бурчакдан узатилган тўпни бош билан Ленонинг дарвозасига жойлаб қўйди.
40. "Ливерпуль" яна бир ҳужуми бесамар кетди. Муҳаммад Салоҳнинг жарима майдончаси ичида ўгирилиб берган зарбаси бирозгина ноаниқ чиқди.
34. Николя Пепе! Ивуарлик футболчи дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетди. Лекин, Пепенинг бўш зарбаси туфайли ажойиб вазият голга айланмай қолди.
31. Пепе!!! "Арсенал"нинг янги ўйинчиси жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди, аммо унинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.
26. Ҳозирча устунлик майдон эгалари тарафида. Унаи Эмери шогирдлари эса ўз имкониятларини қарши ҳужумда синаб кўришмоқда.
20. Хавфли вазият! Себальоснинг хатосидан Садио Мане унумли фойдалана олмади. Тўпнинг тўғри Ленонинг қўлига келиб тушди.
16. Тўпга эгалик қилиш бўйича кўрсаткич: 56% - 44%
11. Адрианнинг қўпол хатосидан сўнг дарвоза очиқ қолган эди. Аммо, Обамеянгнинг берган зарбасига озгина аниқлик етишмади.
- Дастлабки икки турда фақатгина "Ливерпуль" ва "Арсенал" жамоалари юз фоизли натижа қайд этишган. Демак, бугун уларнинг сони биттага қисқаради, балки иккала жамоа ҳам очко йўқотар.
5. Ҳозирча кутилганидек тўпга "Ливерпуль" эгалик қилмоқда. "Арсенал" эса дастлабки дақиқаларда эҳтиёткорликка аҳамиятини қаратган.
1. Учрашув бошланди!
- Ўйин бошланишига бир неча сониялар қолди.
- Ассалому алайкум ҳурматли Championat.asia сайти ўқувчилари, бир неча дақиқалардан сўнг Лондондаги "Энфилд" стадионида "Ливерпуль" ҳамда "Арсенал" иштирокида Англия Премьер-лигасининг навбатдаги баҳси старт олади. Қизиқарли кечиши кутилаётган ўйинни биргаликда кузатиб борамиз.
Comments