Latest news

20:23Марко Станоевич: "Бугун чиройли ўйинга мухлислик қиляпман"   0 20:18Грэм Поттер шартномани узайтирди  0 20:00Суперлига. "Динамо" – "Насаф" 0:0 (матнли трансляция)  16 19:55Аргентина Финалиссима "Сантьяго Бернабеу"да ўтказилишини истамаяпти  1 19:30Суперлига. ОКМК – "Сўғдиёна" 0:1 (Матнли трансляция)  1 19:28"Боруссия" аъзоси "Манчестер Сити"га қайтмайди  1 18:20"Тоттенхэм" топ-клуб дарвозабонини олиб келмоқчи  3 17:54"Ювентус" таркибини "Манчестер Сити" юлдузи билан кучайтирмоқчи  1 17:27Роналду Европага қайтиши мумкин  12 16:58Финалиссима "Сантьяго Бернабеу"га йўл олмоқда  10 16:36Почеттино "Реал"да? АҚШ терма жамоаси мураббийи миш-мишларга жавоб берди  2 16:08ОКМК – "Сўғдиёна" учрашувини томоша қилиш учун 5 та сабаб  3 15:46"Барселона" Лига 1'даги иқтидорга кўз тикди  0 15:19Моуринью Винисиус билан либос алмашган "Бенфика" ҳимоячисини таркибдан четлатди  2 14:50"Локомотив" "Қўқон-1912" билан муроса кўчасини танлаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0

Ливан тўртта ўртоқлик ўйини ўтказади News

Ливан тўртта ўртоқлик ўйини ўтказади

Ливан футбол ассоциацияси Осиё Кубоги-2015 саралаш босқичидан ўрин олган Қувайт билан кечадиган ўйинлар арафасида (уйда ва сафарда) тўртта ўртоқлик учрашуви ўтказиш ҳақида хабар берди.
Хабарга кўра, Ливан терма жамоаси 6 сентябрь куни Бейрутда Сурия термасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Кейин эса қизиллар орадан уч кун ўтиб, Дохада Қатар термаси билан куч синашиб кўришади. Бундан ташқари, Жузеппе Жаннини шогирдлари 8 октябрда Уммон билан ҳам назорат баҳсида майдонга тушишади. Ва ниҳоят терма жамоа 9 ноябрь куни Манамада Баҳрайн термаси билан ҳам ўртоқлик ўйини ўтказишга келишиб олди.

Маълумки, Ливан Осиё Кубоги саралаш баҳсларида В гуруҳида кураш олиб боряпти. Улар биринчи ўйинда Эрондан 0:5 ҳисобида мағлубиятга учрашди, кейин эса Таиландни 5:2 ҳисобида енгишди. Ливан навбатдаги расмий учрашувини 15 октябрь куни ўз майдонида Қувайтга қарши ўтказади. Кейин эса 15 ноябрда Қувайт меҳмони бўлади. Бу ўйинлар 2015 йил Австралияда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати саралаш босқичидан ўрин олган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика