Лионель Месси - 2020 йилда нархи энг кўп пасайган иккинчи футболчи
13 oct 2020 15:01
News
Лионель Месси - 2020 йилда нархи энг кўп пасайган иккинчи футболчи
"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси 2020 йилда нархи энг кўп пасайган футболчилар орасида иккинчи ўринни эгаллади, деб хабар бермоқда Transfermarkt нашри.
33 ёшли аргентиналикнинг нархи 40 миллион еврога камайган, энди унинг трансфер нархи 100 миллион еврога тенг. Биринчи ўринда "Реал" вакили Эден Азар қайд этилган. Унинг нархи 120 миллион евродан 60 миллионгача тушган. Кучли учликни "Барселона" ҳужумчиси Антуан Гризманн якунлаб берган. Франциялик футболчининг нархи 40 миллион еврога камайган ва ҳозирда 80 миллионга тенг.
Ундан кейинги ўринларни "Манчестер Сити" вакили Раҳим Стерлинг ва ПСЖ ҳужумчиси Неймар эгаллашган. Уларнинг нархи 32 миллион еврога камайган.

Link :
Source : transfermarkt.de
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments