Latest news

20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  3 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  57 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  6 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  2 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1 16:57Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон U-23 йирик ғалабага эришди  15 16:45Ботирали Эргашев: "Хатолардан фожиа ясаш керак эмас"  6 16:34Фердинанд МЮ ҳақида: "Агар Санчо, Рэшфорд, Антони, Гарначо ва бошқалар туфайли пул йўқотишга тўғри келса, фарқи йўқ – улардан қутулинг. Жамоа биринчи ўринда"  1 16:00"Қайрат" қаҳрамонига айланган захира дарвозабони  1 15:39Кунде "Олтин тўп" ҳақида: "Унга Ямаль ҳам, Дембеле ҳам лойиқ. Мен овоз бермайман – кучлиси ғалаба қозонсин"  11 14:40Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистонга кимларни олиб кетди?  6 13:41Рауль – "Байер" мураббийлигига номзодлардан бири  2 13:38Гулжигит Аликулов - Ўмон билан ўйин, "Қайрат" ва Жалолиддинов ҳақида   0 13:25ФОТОГАЛЕРЕЯ. "CAFA Nations Cup-2025". Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  2 12:55Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  2

Линекер: Роналдунинг ўйинидан ҳайратдаман, Месси эса менга қувонч бахш этади News

Линекер: Роналдунинг ўйинидан ҳайратдаман, Месси эса менга қувонч бахш этади

Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумиси Гари Линекер Месси ва Роналдуни таққослади.

“Мен Мессини танлайман. Аслида иккала футболчи ҳам менга ёқади. Агар Твиттерда “бу Роналдунинг ажойиб ва ҳайратланарли голи” деб ёзсангиз, муҳокамаларга дарров Мессия фанатлари қўшилишади. Агар Месси ҳақида нимадир яхши гап ёзмоқчи бўлсангиз, мен буни доим айтиб келаман, Роналду фанатлари ҳам Месси тарафдорлари қилган ишни такрорлашади.

Албатта, ҳар иккала футболчини ҳам яхши кўриш, ўйинидан роҳатланиш мумкин. Худди мен каби. Аммо улар икки хил оламдаги футболчилар. Роналду –атлет. У ҳар бир ўйинда борини бериб ўйнашга уринади. У мен кўрган футболчилар ичида бош билан ўйнашда энг яхшиси ва энг яхши тўпурар футболчи.

Месси ҳам ўзига хос ҳислатларга эга.  У ҳам мен кўрган футболчилар ичида энг яхши дриблер, энг яхши тўп узатиб берувчи футболчи. Роналдунинг ўйинидан ҳайратга тушаман. Мессининг ўйини эса менга қувонч баҳш этади. Уларнинг фарқи мен учун шунда”, дея Линекернинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sport Bible.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика