Latest news

16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  1 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  10 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  0 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  4 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  3 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  1 13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  8 12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  4 12:39МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин  5 12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0 11:55Марсело Бьелса: "Ўзбекистон ЖЧда иштирок этишининг ўзи катта натижа деб биламан. Ушбу йиғинда ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олишимиз керак" (матбуот анжумани)  1 11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  1 10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  7 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0

Лига кубоги Тожикистон ва Қирғизистон клублари учун очиқ News

Лига кубоги Тожикистон ва Қирғизистон клублари учун очиқ

2019 йилда асос солинган Лига кубоги мусобақаси эшиклари Тожикистон ва Қирғизистон клублари учун очиқ.

Бу борадаги хат ЎФА томонидан ҳар икки мамлакат футбол федерацияларига юборилди. Мусобақага тожик ва қирғиз клубларининг қўшилиши ҳар тарафлама фойдали бўлиши мумкин.

Айтайлик, бизда бир неча йиллардан буён халқаро ўйинлардан четда қолаётган клублар бор. Лига кубогида бошқа мамлакат жамоалари иштирок этса, бу орқали улар халқаро ўйинларга секинлик билан кўникма ҳосил қилиб боради.

Қўшни республика жамоаларининг қўшилиши мухлислар соғинган дербиларни қайтариши мумкин. Душанбе жамоаларининг Самарқанд ёки Бухоро клублари билан тўқнашувлари, Қирғизистон жамоаларининг водий клублари билан ўйинлари катта қизиқишга сабаб бўлиши мумкин.

Шунингдек, футбол мухлислари сабаб туризмда ҳам ижобий ўзгаришлар кўзга ташланиши мумкин. Жамоалардан бири қўшни мамлакатга сафар этса, уларни қўллаш учун юзлаб мухлислар ҳам сафарга отланиши катта эҳтимол.

Ҳомийларнинг қизиқиши ортади. Қуръа маросимлари ва футбол учрашувларини камида икки-уч мамлакат фуқаролари кузатиб борса, ўз хизматларини мана шу мамлакатларга таклиф қиладиган компаниялар турнирга қизиқиш билдириши мумкин.

Йилдан-йилга трансляциялар масаласида ўсишга интилаётган Спорт-ТВ учун ҳам янги марралар яқинлашади. Биз ҳамкорликда қўшни мамлакатлар телевидениелари ҳамда федерациялари билан алоқаларни яхшилаш босқичига ўтамиз.

Лига кубоги ҳар бир иштирокчи мамлакат ҳакамлари, комиссарлари, инспекторлари учун ҳам муҳим. Улар халқаро ўйинлар орқали ОФК мусобақалари учун дастлабки тайёргарлик босқичидан ўтиш имконига эга бўлади. Бунда тил муаммоси деярли кўзга ташланмайди.

Кейинроқ мазкур мусобақада Туркманистон, Қозоғистон, Афғонистон жамоалари ҳам иштирок этиши мумкин. Бу билан биз ўрта Осиё жамоаларини бирлаштириб турувчи клублар мусобақасига эга бўламиз, CAFA мамлакатлари ўртасидаги муносабатлар янада илиқлашади, - деб ёзади ПФЛ бош директори ўринбосари Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида.

Rating: +90   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика