Latest news

11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  1 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  1 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  14 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  2 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  2 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  1 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  22 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  3 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  3 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  24

"Лидс" "Реал" афсонаси учун таклиф билан чиқди News

"Лидс" "Реал" афсонаси учун таклиф билан чиқди

Премьер-лига клуби ҳозирда Мадрид клубида ишлаётган клуб афсонаси Рауль Гонсалесни бош мураббий сифатид олиб келмоқчи.

Англия чемпионатида мураббийлик баҳслари давом этади. "Лидс Юнайтед" яқинда Жесси Маршга чиқиш эшигини кўрсатди. Бу мураббий ўтган мавсумда Марсело Бьелсадан кейин жамоанинг лигада қолишига ёрдам берганди. Аммо "Лидс" бу мавсумда ҳам қуйи лигага тушиб кетмаслик учун курашади. Маълум бўлишича, клуб америкалик ўрнига "қироллик клуби"дан мураббий олиб келмоқчи.

Рауль Гонсалес "Реал Мадрид Кастилья"га устозлик қилишда ажойиб ишлади ва унинг меҳнати эътибордан четда қолмаслиги аниқ.

Баъзилар уни ҳатто "Реал" асосий жамоаси бош мураббийи бўлиш даражасидаги салоҳиятга эга мутахассис сифатида таърифламоқда. "Лидс Юнайтед" уни Маршдан кейинги бош мураббий бўлишини истаётган кўринади.

Рауль Гонсалес унга таклиф келиб тушганидан бир неча соат ўтиб АПЛ вакилининг қизиқишига рад жавобини берди. Клуб афсонаси мавсум ўртасида янги клубга кўчиб ўтишни истамайди.

Рауль "Реал" тарихидаги энг буюк футболчилардан бири ҳисобланади. У мураббийлик фаолиятида ҳам ютуқларга эришмоқда. Бироқ бу бир кун келиб албатта катталар бош жамоасини бошқаради дегани эмас. Лекин унда шундай имконият пайдо бўлиши мумкин.

"Лидс" катта клуб, лекин бу Раулнинг мавсумнинг ҳозирги нуқтасида "Кастилья"ни тарк этишига асос бўла олмайди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика