Latest news

Левандовскидан қойилмақом натижа News

Левандовскидан қойилмақом натижа

"Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски Германия чемпионатининг 19-тури доирасидаги "Хоффенхайм"га (4:1) қарши баҳсда рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Бу 32 ёшли польшалик футболчининг Бундеслигадаги 24-голи ҳисобланади. Тўпурарлар пойгасида етакчилик қилаётган Робертга 24 та гол уриш учун 18 та ўйин кифоя қилган. 2-ўриндаги Андре Силванинг ("Айнтрахт") ҳисобида 16 та гол бор.

Бундан ташқари, Левандовски "Хоффенхайм" билан ўйинда Томас Мюллернинг голига ҳаммуаллифлик қилди. Польша терма жамоаси сардори жорий мавсумда ўз номига 6 та ассист ёздириб қўйишни ҳам уддалаган.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика