Latest news

19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  0 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  1 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  1 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  2 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  5 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  9 16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  5 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  10 16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  13 15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0 15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0 14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  1 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  24 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  11 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0

Левандовски ва Клопп ўртасидаги ўзгача баҳс ҳақида эшитганмисиз?! News

Левандовски ва Клопп ўртасидаги ўзгача баҳс ҳақида эшитганмисиз?!

"Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски "Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп билан муносабатлари ҳақида гапириб ўтди.

Улар ўз вақтида "Боруссия Д"да бирга ишлашган.

2010 йилда айнан Клопп Левани Дордмундга олиб келган ва уни гол уришга илҳомлантириш учун ўзгача баҳс ўйлаб топган.

"Клубга келганимда немис тилида деярли гапиролмасдим. Мен фақат "данке" - "раҳмат"ни билардим. Об-ҳаво ёмғирли ва булутли эди. Машғулотлар интенсивлиги жуда ва жуда юқори эди.

Мен ўзимни кўрсатишни жуда ҳам хоҳлардим, Юрген эса мени руҳлантиришни. Шу сабаб дастлабки ойларда ўзаро кичик баҳс бойладик. Агар машғулотда мен 10та гол урсам, у менга 50 евро. Агар уролмасам, мен унга 50 евро.

Биринчи ҳафталарда деярли ҳар куни мен унга пул бердим. У куларди. Лекин, бир неча ой ўтганидан кейин вазият ўзгарди. Энди пуллар мени чўнтагимга туша бошлади.

Шу сабаб бир гал у менга шундай деди: "Стоп! Етарли, энди сен тайёрсан!", - дея Левандовскининг сўзларини келтирди "The Independent".

Rating: +35   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика