Левандовски "Барселона" билан 2025 йилга қадар шартнома бўйича келишувга эришди News

Левандовски "Барселона" билан 2025 йилга қадар шартнома бўйича келишувга эришди

"Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски "Барселона"га ўтади.

Журналист Николо Скиранинг маълумотига кўра, 33 ёшли поляк Каталония клуби билан 2025 йилга қадар шартнома борасида келишувга эришди.

Қайд этиш керакки, эндиликда "Барселона" ҳужумчининг ўтиши бўйича Мюнхен клуби билан келишувга эришишга уриниб кўради.

Левандовски жорий мавсум "Бавария" таркибида барча мусобақаларда 47та ўйинда майдонга тушиб, 50та гол ва 7та ассист қайд этди. Унинг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика