Latest news

10:45Дониёр Абдуманнопов: "Мақсад доим юқори қўйилади. Амалда кўрсатиш керак"  0 10:17"Лочин" устози Элдор Мойлиев: "Про лигада кучли учликка киришга ҳаракат қила оламиз"   0 09:42Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"  17 09:28Микель Артета: "Бундай рақибга қарши назоратнинг ўзи етарли эмас"  0 08:42Флик "Атлетико"дан учралган шармандали мағлубиятдан сўнг: "Жамоа ёш, аммо мен баҳона излаётганим йўқ"  21 08:19Мўминжон Мелиев "Металлург"га ўтди  0 07:55Илҳом Алижонов "Лочин" таркибига қўшилди  0 03:02Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди  280 02:55АПЛ. "Арсенал" "Брентфорд" майдонида очко йўқотди  21 00:50АПЛнинг январь ойидаги энг яхши мураббийи ким бўлади?  1 00:19Кучли бешлик чемпионатларида ким энг кўп маош олмоқда?  4 23:43Миллатлар лигаси-2026/27. Қуръа ташланди!  14 23:27"Ноттингем"ни бошқаришга рози бўлган мураббий бор  2 22:57Бундеслиганинг январь ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 22:43Мбаппе "Реал"нинг навбатдаги учрашувини ўтказиб юбориши мумкин  30

АПЛ. "Лестер Сити" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед" билан дуранг ўйнади News

АПЛ. "Лестер Сити" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед" билан дуранг ўйнади

АПЛнинг 15-тур доирасидаги "Лестер" - "Манчестер Юнайтед" ўйини якунига етди.

Leicester City

Harvey Barnes - 31', Axel Tuanzebe - 85'

Premier League . Round 15

26/12/2020, 17:30

2
:
2
Finished

Manchester United

Marcus Rashford - 23', Bruno Fernandes - 79'

Stadium: King Power Stadium, 0 spectators

Referee: Mike Dean

45'
90'
31'  Harvey Barnes
31'  James Maddison
54'  James Maddison
81'  Marc Albrighton (Ayoze Perez)
85'  Axel Tuanzebe
89'  Wilfred Ndidi
23'  Marcus Rashford
23'  Bruno Fernandes
45'  Bruno Fernandes
54'  Daniel James (Paul Pogba)
66'  Victor Nilsson Lindeloef (Axel Tuanzebe)
75'  Anthony Martial (Edinson Cavani)
79'  Bruno Fernandes
79'  Edinson Cavani

"Лестер" – "Манчестер Юнайтед" 2:2

"Кинг Пауэр"

Голлар: 0:1 – 23 Рэшфорд, 1:1 – 31 Барнс, 1:2 – 79 Бруну Фернандеш, 2:2 – 85 Варди.

"Лестер" – Шмейхель, Эванс, Джастин, Кастань, Фофана, Тилеманс, Олбрайтон (Перес, 81), Ндиди, Мэддисон, Барнс, Варди.

"Манчестер Юнайтед" – Де Хеа, Магуайр, Байи, Линделеф (Туанзебе, 66), Шоу, Мактомини, Бруну Фернандеш, Фред, Джеймс (Погба, 54), Марсьяль (Кавани, 75), Рэшфорд.

Огоҳлантиришлар: Бруну Фернандеш (45), Мэддисон (54), Ндиди (89).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+3. ЗАРБААА! Перес жамоадошининг зарбасидан сўнг тўпни дарвозага буриб юбориши мумкин эди, аммо у тўпга тузукроқ тега олмади ва тўп майдонни тарк этди.

90+1. Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

85. ГОООЛ! ВАРДИИИИ! Жейми Варди Переснинг қанотдан узатган тўпини ерлатиб дарвозага бурди. Тўп йўл-йўлакай Туанзебега тегди ва бироз йўналишини ўзгартирди, аммо шунга қарамай дарвозага кириб кетди.

79. ГОООЛ! Фернандеш ҳисобни 2:1 кўринишига келтирди. Кавани тўпни қабул қилди ва очилиб бораётган Брунога пас берди, португалиялик эса имкониятни қўлдан бой бермай, гол урди.

75. МЮда ўзгариш: Антони Марсьяль ўрнига Эдинсон Кавани майдонга тушди.

70. Магуайр стандартдан узатилган тўпни боши билан дарвозага йўллашга уринди, аммо тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.

68. Меҳмонлар тузукроқ ҳужум уюштира олмаяпти.

66. МЮ сафида ўзгариш: Линделёф ўрнига Туанзебе майдонга тушди.

61. ГОООЛ! Аммо ён ҳакам байроқчасини кўтарди. ВАР орқали ҳакамнинг қарори тасдиқланди.

60. Рэшфорд яна бирга-бир чиқди, аммо бу сафарги дуэлда Шмейхель ғолиб чиқди.

59. "Лестер Сити" ҳужумда жуда фаол. "Тулкилар" ўйинни назорат қилмоқда.

54. Мэддисон рақибнинг қарши ҳужумини фол билан тўхтатгани учун сариқ карточка олди.

53. Мэддисоннинг зарбаси жонли девордаги футболчининг бошига тегиб, майдонни тарк этди.

52. Фреднинг дарвозабонга узатган тўпи Байининг қўлига тегди ва деярли жарима чизиғи устида стандарт вазият юзага келди.

48. МЮ ҳужумга ўтишга қийналмоқда, "Лестер Сити" тўпга эгалик қилиб, бунга имкон бермаяпти.

46. Иккинчи бўлим бошланди.


БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ!

45. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 1 дақиқа қўшиб берилди.

44. Ҳисоб тенглашганидан сўнг МЮ кўпроқ ҳужум қилишни бошлади, аммо ҳозирча натижа йўқ.

37. Люк Шоу жаримадан тўпни рақиб майдончасига ташлаб берди, Фернандеш тўпни боши билан дарвозага буришга уринди, аммо уддасидан чиқа олмади.

31. ГОООЛ! Барнсдан супер зарба! "Лестер Сити" футболчиси рақиб жарима майдончасига кирмай, зарба беришга қарор қилди ва адашмади. 1:1


23. ГОООЛ! Рэшфорд мақсадига эришди. Фернандешнинг келаётган тўпга бир тегиниши туфайли Рэшфорд рақиб дарвозабони билан бирга-бир чиқди ва осонлик билан дарвозани ишғол қилди.


21. Тилеманс МЮ дарвозасига кучли зарба берди, аммо тўп йўл-йўлакай Барнснинг қўлига тегди ва ҳакам фол қайд этди.

16. Ўйин темпи бироз тушди ва жамоалар кетма-кет ҳужум қилишдан тўхтаб, кўпроқ тўпга эгалик қилишга уринишмоқда.

9. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ!!! "Лестер" ҳисобни очишга яқин келди, аммо Вардининг зарбасидан сўнг тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди. Бунинг устига ўйиндан ташқари ҳолат экан.

3. "Лестер" тезкорлик билан рақиб ҳужумига жавоб берди. Қанотдан узатилган тўпни Варди зарба берди, ноаниқ.

2. Рэшфорд Фернандешнинг ажойиб узатмасини боши билан голга айлантириши мумкин эди, аммо унинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.

1. Учрашув бошланди.


АПЛ ТУРНИР ЖАДВАЛИ

"Лестер": Шмейхель, Эванс, Жастин, Кастань, Фофана, Тилеманс, Олбрайтон, Ндиди, Мэддисон, Барнс, Варди.

"Манчестер Юнайтед": Де Хеа, Магуайр, Байи, Линделёф, Шоу, Мактомини, Бруну Фернандеш, Фред, Жеймс, Марсьяль, Рэшфорд.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика