Latest news

10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  5 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  8 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  39

Леонид Сенкевич: “Жиддий рақибни мағлуб этдик” News

Леонид Сенкевич: “Жиддий рақибни мағлуб этдик”

Ўзбекистон Биринчилигининг 1-босқич, 12-туридан ўрин олган “Чуст-Пахтакор” – “Оқ-тепа” жамоалари ўртасидаги беллашувда мезбонлар сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига мусобақа пешқадамини иродали тарзда мағлубиятга учратди.
ллашув якунлангач биз мезбонлар устози Леонид Сенкевичнинг фикрлари билан қизиқдик.

- “Оқ-тепа” билан Тошкентда бўлиб ўтган биринчи учрашувни ўзингизни ҳам кўргандингиз. Ўша ўйинда ҳам ёмон ҳаракат қилмагандик. Лекин мағлубиятга учрагандик. Бугун хурсанд бўлганим болалар ўзларининг яхши хислатларини намойиш қилишди ва фойдали тўп суришди. Очиғи, бизга омад ҳам кулиб боқди. Айниқса, учрашув охирларида омад биз тарафда бўлди. Айтишадику, омад кучлиларга кулиб боқади, деб. Футболчиларим 92-дақиқада гол ўтказиб юборган бўлса-да, қўлларини пастга туширишмади.

Йигитлар шу кунга қадар ўтказган учрашувларимизда жуда кўп голга тортадиган вазиятлардан фойдалана олмай келаётганди. Омад бизга кулиб боқмаётганди. Бугун ҳаммаси биз учун омадли бўлди. Майли, иккинчи голимиз ҳақиқий омад туфайли рақиб дарвозасидан жой олган бўлса-да, бу гол! Шогирдларим бугунги ғалабага ҳақли равишда эришишди. Улар бунга лойиқ эди. Сабаби, улар бугун ғалаба қозонишни чин дилдан хоҳлашганди. Рости, биз уйдаги ўйинларда анчадан буён юта олмаётгандик.
Қолаверса, бугун шундай юқори классдаги рақибни мағлубиятга учратдик. Аутсайдерни ютиш қаердаку, мусобақа пешқадамидан устун келиш қаерда?! Иккаласининг завқи ўртасида катта фарқ бор.

“Оқ-тепа” кучли жамоа, таркибида тажрибали футболчилар жам бўлган. Бу ўйинчилар бемалол олий лигада ўйнай олади. Шунинг учун ҳам мен шогирдларим учун жуда ҳам хурсандман. Чунки улар ҳақиқатдан ҳам жиддий рақибни мағлуб эта олишди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика