Latest news

09:35ЦСКА вингери Туркия клубига ўтиши мумкин  0 09:04“У футбол ва футбол учун яшайди.“ Карлес Пуйоль Роналду ҳақида  0 08:30Хакан Чалханоглу фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин  0 07:55Суперлига. "Навбаҳор" ва "Хоразм" жамоалари мағлубиятга учради. "Сурхон" ва "Нефтчи" баҳсида эса ҳисоб очилмади  0 07:53Диего Симеоне йирик мағлубият сабабини маълум қилди  13 07:22Клублар ўртасидаги ЖЧ. Яна бир учрашувда ҳисоб очилмади  1 02:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, мадридликлар ўйинни бир киши кам бўлиб тугатишди  18 01:10Февзи Давлетов: "Ўйинга тузган режамиз иш берди, аммо бироз реализация етишмади"  6 01:01Виталий Левченко: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак"  9 00:55Ҳаким Фузайлов: "Шундай юқори талаблар орқали ўзбек футболи тартибланиб боради"  1 00:10"Барселона" Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  3 23:37Вадим Абрамов: "Бу ташкилотнинг ички иши, ушбу ишларни сизлар муҳокама қилиш ва ёзишларингиз керак"  4 23:27Сергей Лушчан: "Биринчи бўлимда деярли юз фоизлик вазият бўлди, аммо..."  5 23:17Рўзиқул Бердиев: "Бундай ўйинларда кўп вазиятлар яратилмайди"  12 22:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" "Окленд Сити"ни "кўмиб қўйди". Германия чемпионлари Янги Зеландия жамоасига жавобсиз 10 та гол урди  31

Леонид Сенкевич: “Мағлуб бўлдик, аммо рақибдан бир бош устун эдик“ News

Леонид Сенкевич: “Мағлуб бўлдик, аммо рақибдан бир бош устун эдик“

ПРО-Лига 17-туридан ўрин олган “Ёзёвон”- “Локомотив-БФК” (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Леонид Сенкевич “Championat.asia” сайтига интервью берди.

“Бугун биз учрашувни тўлиқлигича назорат қилдик. Уч очко олиш учун лойиқ эдик. Кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик. Бироқ якунда икки марта жарима зарбасидан кейинги қилган хатоларимиз ва қизил карточка эвазига ютишимиз керак бўлган ўйинда ютқаздик. Рақибдан бир бош устун эканлигимиз кўриниб турганди. Сўнгги 5 дақиқада ўйинни бой бердик ва муҳим 3 очкони қўлдан чиқардик.

Мавсум бошида биз ёш йигитларни йиға бошладик, уларнинг деярли барчаси иккинчи лигаларда ўйнаётганди. Ўшанда футболчилар бир поғона баландга кўтарилаётганини тушунмаётганди. Кейинчалик улар раҳбарият ва мураббийлар штабининг истакларини тушуна бошлашди. Илк ўйинларни томоша қилишнинг ўзи даҳшатли эди. Ҳозир эса “Локомотив-БФК“ футболчилари чиройли ўйин кўрсатишмоқда.

Энг ёш дарвозабонлар айнан бизда бўлса керак. Уларни “Локомотив-БФК“да анча вақтдан буён ишлаётган, собиқ профессионал футболчи Антон Девяшов тайёрлаб бормоқда. Жамоадаги футболчилардан тортиб директор, докторлар, умуман олганда барча бир мақсад йўлида бирлашган. Бизда яхши коллектив йиғилган. Мана ўйин якунланди, биздан ҳеч ким бир-бирига бақирмайди, урушмайди, ўтиришади ва қай тариқа мағлуб бўлганини ўйлайди. Барчаси яхши бўлади, йигитларнинг ўйини кўз олдимизда ўсмоқда.

“А“ ва “B“ зонадагилар бир минтақада ўйнашини, барча бир томонда бирлашишини истайман. Шунда биз “Андижон“, “Сурхон“, “Истиқлол“ каби жамоалар билан ўйнардик. Йигитларда ҳам анчагина ўсиш бўларди. Про-лига жамоалари таркибида терма жамоаларда ўйнаган яхши савияли футболчилар бор. Бу эса томошабинлар сонини ҳам кўпайтирарди.

Кеча Сергей Лебедев билан учрашиб олдик, уларга раҳмат айтаман, бизга машғулотлар учун яхшигина майдон тақдим этишди. Мана шундай ишлар ҳам футболчилар янада яхшироқ ўйин кўрсатиши учун омил бўлади“, - деди Сенкевич.

Бекзод Толибов ёзиб олди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика