Latest news

12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  0 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  2 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  1 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  2 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  33 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  8 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  2 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  2 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  4 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  2 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  145 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0

Лео Игита: "Иккинчи бўлим сўнгида бешинчи футзалчини ҳам майдонга туширдик, сабаби биз ҳимояда яхши ўйнаётгандик" News

Лео Игита: "Иккинчи бўлим сўнгида бешинчи футзалчини ҳам майдонга туширдик, сабаби биз ҳимояда яхши ўйнаётгандик"

Жаҳон чемпионати 2-туридан ўрин олган Ливия – Қозоғистон (1:4) учрашувидан сўнг Қозоғистон терма жамоаси дарвозабони Лео Игита ўйин ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.


"Ливия кучли рақиб эканлигини билардик, аммо кўпчилик уларни осон рақиб деб ўйлаётганди. Бор эътиборимизни ғалаба қозонишга қаратгандик. Ротация қилишга ҳам улгурдик. 

Ғалабага лойиқ эдик. Иккинчи бўлим сўнгида бешинчи футзалчини ҳам майдонга туширдик, сабаби биз ҳимояда яхши ўйнаётгандик. Афсуски, беш нафар футзалчи билан гол ура олмадик, лекин гол ҳам ўтказиб юбормадик. Кейинги рақибимиз – Янги Зеландия. Ушбу терма жамоани ўрганиб чиқишимиз керак бўлади.

Испанияга қарши ўйиндан сўнг кўпгина мухлисларимиз Қозоғистонга қайтиб кетишгани ҳақида эшитгандим, аммо трибуналарда бизникилар кўп эди. Шунингдек, ўзбекистонлик мухлислар ҳам бизни қўллаб-қувватлашди. Бугун биродарларимиз шоу яратиб беришди", – дея фикр билдирди Қозоғистон терма жамоаси сардори Лео Игита.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика