Latest news

09:40Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   47 09:15"Қизилқум"га украиналик ҳужумчи келмоқда  0 08:45"Андижон" собиқ футболчисини ортга қайтарди  2 08:05Ўзбекистон миллий терма жамоаси Кападзе қўл остидаги илк машғулотини ўтказди  11 07:30"Машъал" бир нечта футболчилар билан хайрлашди  0 03:00Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" 90+2-дақиқадаги гол эвазига ғалабага эришиб, 4-ўринга кўтарилди ва бошқа натижалар  9 01:32"Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси: "Квадрупл? АПЛ муҳимроқ"  3 01:10Киммих "Реал" билан боғланди  5 00:45Европа лигаси. "Тоттенхэм"да ғалаба, "Рома" мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  14 00:29БАА. Ўзбек футболчилари дербисида Ғаниев жамоаси ғолиб бўлди  3 23:50Альфонсо Дэвиснинг келажаги душанба куни ҳал бўлади  0 23:29Расман: "Барселона" Араухо билан шартномани узайтирди  3 23:12Футзал. "Бунёдкор" етакчилардан бирига қарши ўйинда камбек қайд этди, "Металлург" ўз тарихидаги сўнгги ўйинида мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 22:54Шаҳбоз Беғамов - "Нефтчи" жамоаси спорт директори!  28 22:39Ўзбекистон футзал федерациясида тайинловлар амалга оширилди  3

Лео Игита: "Бу мен учун сўнгги ЖЧ эди" News

Лео Игита: "Бу мен учун сўнгги ЖЧ эди"

Жаҳон чемпионати чорак финалидан ўрин олган Қозоғистон – Аргентина (1:6) ўйинидан сўнг қозоғистонликлар посбони Лео Игита фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида

- Қийин баҳс бўлди. Биринчи таймда назорат бизда эди, ҳаммаси яхши кетаётганди. Иккинчи таймда хатолар қила бошладик. Аргентиналик футзалчилар хатоларга жавоб бериш бўйича мутахассис бўлиб кетишган. Улар хатоларни кечирмайди ва бир неча йиллардан буён буни исботлаб келмоқда. Албатта, мағлубиятга учраш аламли. Бироқ жамоадошларим билан фахрланаман, улар фақат ғалаба учун майдонга чиқишди. Бошимизни тик тутган ҳолда уйга қайтишимиз керак, чунки муносиб ўйнадик. Ўзбекистон халқига қўллаб-қувватлаш учун миннатдорлик билдирмоқчиман. Барча мухлислар, яқинларимизга раҳмат. Ташкилотчилик ва мусобақа учун масъулларга ташаккур!



- Қозоғистон ўз олдига қандай мақсадни қўйганди ва қанчалик бунга эриша олди?

- Дастлабки мақсадимиз гуруҳда биринчи ўринни эгаллаш эди, аммо бу унчалик ўхшамади. Испанияга қарши яхши ўйнаб, дурангга эришдик. Ливияни йирик ҳисобда мағлуб этдик. Янги Зеландияни ҳам енгдик. Иккинчи ўрин билан плей-оффга чиқиб, Португалия билан рўбарў келдик. Жаҳон чемпионини чиройли ўйин эвазига ютдик. Умуман олганда, барча вазифаларни муваффақиятли бажардик. Бугун ҳам ҳаммаси режа бўйича кетаётганди, бироқ иккинчи таймда барчаси назоратдан чиқиб кетди. Вазиятлар бўлди, аммо унумли фойдалана олмадик. 1:6 ҳисоби қайд этилганига қарамай, бошимизни тик тутган ҳолда юришга лойиқмиз деб ўйлайман.

- Терма жамоадаги фаолиятингизни якунладингизми?

- Терма жамоадаги фаолиятим якунланмади. Аммо бу мен учун сўнгги ЖЧ эди. Учта мундиалда қатнашдим. Кейинги ЖЧда 43 ёшда бўламан, бу қийин бўлади. 

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика