Latest news

16:24"Челси" ва МЮ Садикига қизиқмоқда  0 15:50"Бухоро": Саломов ва Хомяков ишдан кетмади  1 15:02Эндрик "Реал"дан кетмоқда  1 14:38"Реал" "Ренн"нинг 20 ёшли марказий ҳимоячиси Жакени кузатиб бормоқда. У Лига 1 мавсумида 15 та ўйин ўтказди  1 14:10Лаутаро Мартинес "Барселона"ни кучайтириши мумкин  0 13:41Суперлига–2025: Уйда "Нефтчи", меҳмонда "Динамо" чемпион. Рақам ва фактлар  8 13:08ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?  24 12:53Мауро Икарди "Милан"га йўл олиши мумкин  1 12:21Тебас Хаби Алонсони қўллаб-қувватлади: "Реал" қийинчиликлардан чиқишни билади"  4 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛ ўйинлари ўзбек шарҳида, “Барса” ва бошқалар  0 11:24"Галатасарой" Рюдигерни қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Реал"нинг 32 ёшли ҳимоячиси таклифларга очиқ  3 10:45Массимилиано Аллегри А Серияда ой мураббийи деб топилди  0 10:17"Бунёдкор" сардори жамоани тарк этди  9 09:50МЮ сардорига нарх қўйди  2 09:22"Реал Мадрид" Франциядан 20 ёшли футболчини сотиб олмоқчи  4

Лэмпард: “Челси” трансферларга эҳтиёж сезмоқда” News

Лэмпард: “Челси” трансферларга эҳтиёж сезмоқда”

Лондоннинг “Челси” клуби бош мураббийи Фрэнк Лэмпард Англия кубоги 1/16 финали доирасида “Халл Сити”га (2:1) қарши баҳсдан кейин ўз фикрларини билдирар экан, жамоа таркибини кучайтириш лозимлигига урғу бериб ўтди.

“Биз кубок баҳсларида юришда давом этамиз, бу яхши. Аммо масаланинг ёмон томони бу каби беллашувларда гарчи ўйин тизгини қўлимизда бўлсада, баҳс охири анча асабий кечди.

Ёзда “Челси” ўзига хос “зарба”ни қабул қилиб олди ва бу бизга ҳалигача “оғриқ” бериб келмоқда. Биз жамоа тарихидаги энг яхши футболчилардан бири Эден Азарни йўқотдик. Менинг вазифам – ҳар куни ишлаб, жамоага машғулот ўтказиб, футболчиларни яхшироқ ҳолатга олиб чиқиш. Ўтган йил ёзда биз ўз позициямизни сақлай олмадик ва энди олдинга интилишимиз учун бизга трансферлар керак бўлади. Пул менинг муаммоим эмас, аммо мен очиқлик ва ҳалоллик тарафдоириман”, дея Лэмпарднинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда ВВС.

Эслатиб ўтамиз, “Челси” қишки трансфер ойнаси вақтида ҳозирча бирор бир футболчини ўз сафига қўшиб олганича йўқ. Лэмпард жамоаси АПЛ баҳсларида 24 учрашувдан 40 очко жамғариб, турнир жадвалининг 4-поғонасида бормоқда.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика