ЛегионерУз. Игорь Сергеевнинг Амирликлардаги дебют голи жамоасини хавфли зонадан олиб чиқди
09 feb 2018 08:47
News
ЛегионерУз. Игорь Сергеевнинг Амирликлардаги дебют голи жамоасини хавфли зонадан олиб чиқди
Бунинг учун Сергеевга 4 та ўйин керак бўлди. “Дибба Ал-Фужайраҳ” клубини қабул қилган “Ал-Дафра” ишончли ғалабага эришди. Беллашувнинг 92-дақиқасида Сергеев ўз голи билан жамоасининг очко йўқотиши масаласини кун тартибидан олиб ташлади.
Al-Dhafra Saeed Al Kathiri - 62', Igor Sergeev - 90' |
Arabian Gulf League . Round 16 08/02/2018, 18:30 0
:
2
Finished
|
Dibba Al Fujairah |
Сергеевнинг голи муҳим бўлди, дейиш мумкин. Ҳисобда ортда бораётган меҳмонлар мувозанатни тиклаш учун бор имкониятини ишга солаётган бир пайтда, Игорь ўйинга нуқта қўйиб берди. Жамоанинг македониялик мураббийи мана тўртинчи беллашувдирки Сергеевга бошланғич таркибда имконият бериб келмоқда. Эндиликда унинг жамоаси хавфли зонадан бирозгина узоқлашиб олди.
“Ажман” ва “Шаржа”
Азиз Ҳайдаров ҳамда Отабек Шукуров жамоалари бугун — 9 февраль куни 16-турни ўтказади. “Ажман” ўз уйида кучли тўртликни якунлаб турган “Ан-Наср”ни қабул қилади. “Шаржа” эса сафарда “Шабаб Ал-Аҳли”га қарши кураш олиб боради. Бир тур аввал ўзбекистонлик легионерлар тўп сурадиган барча клублар мағлубият аламини тотиб кўрганди. Ажаб эмас, 16-турда шунинг акси бўлиб чиқса.
Championat.asia статистикаси
Comments