Latest news

03:46Сергей Лебедев: "Биз вақтни чўзганимиз йўқ"  1 02:00КЖЧ. "Интер" ва "Урава Ред Даймондс" ўртасидаги ўйин тақдирини 90+2 дақиқада урилган гол ҳал қилди  22 00:03"Арсенал" бир сабабга кўра "Реал"дан Родригони сотиб ололмаслиги мумкин  8 23:11КЖЧ. "Боруссия Дортмунд" ва "Мамелоди Сандаунз" ўртасидаги ўйинда еттита гол урилди  0 22:43Фоден мураббий бўлишни хоҳлайди  1 22:03Суперлига. "Навбаҳор" Наманганда ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этди ва жадвалдаги очколар фарқини қисқартириб олди  86 21:38"Милан" ёш испан футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 20:48"Барселона" чемпионлик учун қанча мукофот пули тўлаши маълум бўлди  18 20:18Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Мамелоди Сандаунс" - "Боруссия" Д. Асосий таркиблар маълум!  1 19:59Про-лига. "ФарДУ" тезкор гол эвазига "Олимпик"ни мағлуб қилди  0 19:23"Реал"га Родри керак  9 18:54"Манчестер Сити" Гвардиолага ўринбосар топиб қўйди  9 18:24Энцо Мареска: "Ўйин услубини ўзгартирамиз"  2 17:53Ислом Исмоилов: "Чили ва Боливия билан ўйинлар жуда керакли тажриба бўлди"  8 17:50Мавсумдаги энг яхши ўртача томошабинлар рейтинги эълон қилинди, Жанубий Америка етакчи, "Барселона" 35-ўринда  17

Легионерларимиз қайси агентликлар билан ишлашади? News

Легионерларимиз қайси агентликлар билан ишлашади?

Июль ойида Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов "Бунёдкор"дан "Ростов"га ўтган эди.

Ушбу трансферда "PROSPORTS MANAGEMENT" агентлиги фаол қатнашди ва ушбу ўз мижозини (Элдор Шомуродов) истиқболли футболчи сифатида "Ростов"га таништирди. Бугун, чет мамлакатларда тўп тепадиган футболчиларимиз билан ишлайдиган агентликларни таништириб ўтамиз.

PROSPORTS MANAGEMENT

"PROSPORTS MANAGEMENT" биз учун бегона агентлик эмас. Ушбу ташкилот билан Россиянинг етакчи футболчилари - Фёдор Смолов, Олег Шатов, Сергей Игнашевич каби ўйинчилар ҳамкорлик қилишади. Элдор Шомуродовдан ташқари ушбу агентлик билан Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов ишлайди.



EUROPE SPORTS GROUP

Ушбу агентлик жуда машҳур бўлмасада, ташкилот кўпроқ жанубий ва шимолий америкалик футболчилар билан ишлайди. "Жубило Ивата" сафида майдонга тушаётган Фозил Мусаев ушбу агентлик мижози ҳисобланади.


MARKOVIC & BINDER SPORTS MANAGEMENT GMBH

"MARKOVIC & BINDER SPORTS MANAGEMENT GMBH" агентлиги бор-йўғи 9 нафар футболчи билан ишлаган бўлсада, уларнинг 3 нафари ўзбекистонлик эканлиги эътиборга молик. Жасур Ҳасанов ("Насаф"), Баҳодир Насимов ("Ансан Гриннерс") ва Сардор Рашидовлар ушбу агентик билан ишлашган.



WORTMANN SPORTMARKETING

"WORTMANN SPORTMARKETING" агентлиги бир йўла 3 нафар ўзбекистонлик билан ишлаган экан. Айни дамда Қатарнинг "Ал-Сайлия" клуби шарафини ҳимоя қилаётган Темурхўжа Абдуҳолиқов, "Локомотив" ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев ва "Ордабаси" ҳужумчиси Александр Гейнрих ушбу агентлик мижози.


Маълумотлар Transfermarkt.de сайтидан олинди.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика