Latest news

15:33"Навбаҳор" "Локомотив"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:11Марказий Осиё. Фақатгина Қозоғистонда етакчи ўзгарди, қолган мамлакатларнинг чемпионатларида ҳаммаси ўз ўрнида  1 14:59Шенсни яна "Арсенал"да ўйнайдими?  0 14:30Тен Хаг раҳбариятдан "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтиришни сўради  3 14:04Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" собиқ бош мураббийи ҳаётдан кўз юмди  1 13:38"Бавария" Гвардиолани қайтаришни истамоқда  7 13:15Евро-2024да кийиниш хоналарида футболчиларга етарли жой бўлмаслиги мумкин  0 12:55Ўзбекистонни Олимпиадага олиб чиққан дўппи аукционга қўйилди! Ҳозирги нарх 20 миллион сўмдан ошди!   15 12:40Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  1 12:18"Сурхон" чемпионат аутсайдери "Бунёдкор" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:02"Челси" Тухелни қайтариши мумкин  4 11:39Яна бир мураббий "Бавария"га ўтиш истаги йўқлигини айтди  7 11:12"Аякс" янги мураббий тайинлайди. Бор-йўғи икки нафар номзод бор  2 10:50Қозоғистонлик миллиардер Англия клубини сотиб олди  12 10:22Килиан Мбаппе: «Биз финалга чиқамиз»  3

Легионерлар: Жепаров «Сеонгнам» сафида навбатдаги голини киритди News

Легионерлар: Жепаров «Сеонгнам» сафида навбатдаги голини киритди

Ҳориж чемпионатларида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бир нечта аъзолари ўтаётган ҳафтанинг дам олиш кунлари ўз клублари сафида расмий ўйинларда майдонга тушишди.
РОССИЯ
Москванинг «Локомотив» клуби сафида ўйнаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов, 27октябрь куни Премьер-Лиганинг 14-тури доирасида сафарда «Рубин» клубига қарши майдонга тушди ва тўлиқ 90 дақиқа тўп сурди. Мазкур учрашувда «Локомотив» 2:1 ҳисобида қозонликлар устидан ғалаба қозонган.

Махачқалъанинг «Анжи» клуби ўз учрашувини 28 октябрь куни сафарда «Кубань» клубига қарши ўтказади. «Анжи» сафида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов тўп сураётганидан хабарингиз бор.

ҚОЗОҒИСТОН
27 октябрь куни Қозоғистон премьер-лигасида 31-тур учрашувлари ўтказилди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Улуғбек Бақоев тўп сураётган Павлодарнинг «Иртиш» клуби шу куни сафарда «Ордабаси» жамоасига қарши тўп сурди. Учрашувда 3:1 ҳисобида «Ордабаси» ғалаба қозонган. Эътиборлиси, «Иртиш»нинг ягона голига Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод бўлган ҳужумчи - Улуғбек Бақоев учрашувнинг 25-дақиқасида киритган.

3 нафар миллий терма жамоага номзод футболчи - Александр Гейнрих, Темур Кападзе ҳамда Марат Бикмаевлар тўп сурадиган «Актобе» клуби сафарда «Остона»га қарши майдонга тушди ва 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Александр Гейнрих ҳамда Темур Кападзелар ўйинда тўлиқ 90 дақиқадан ҳаракат қилган бўлсалар, жароҳатидан қутулиб сафга қайтган Марат Бикмаев иккинчи бўлимнинг 66 дақиқасида майдонга туширилган.

ХИТОЙ
Хитой Суперлигасида навбатдаги тур ўйинлари 30 октябрь куни ўтказилади.

ЖАНУБИЙ КОРЕЯ
26 октябрь куни Жанубий Корея «К» лигаси иккинчи давра ўйинларининг 5-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Иккинчи даврадан бошлаб «К» лигада 8-14 ўринлар учун курашга киришган «Сеонгнам Илва Чунма» клуби таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Сервер Жепаров тўп суриб келмоқда. Тажрибали ярим ҳимоячи 27 октябрь куни сафарда «Дегу» клубига қарши асосий таркибда майдонга тушди ва 90 дақиқада ҳаракат қилди. Эътиборлиси «Сеонгнам»нинг учрашувдаги биринчи голига, айнан Жепаров 12-дақиқада муаллифлик қилди. Ўйинда эса, 2:2 ҳисоби қайд этилган.

ОЗАРБАЙЖОН
26 сентябрь куни Озарбайжон премьер-лигасида ҳам 11-тур ўйинларига старт берилди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Баҳодир Насимов ушбу турда сафарда «Семурғ» клубига қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди ва 63 дақиқада алмаштирилди. Учрашувда 0:0 ҳисобидаги дуранг қайд этилган.

ҚАТАР
Ушбу мавсумдан бошлаб, «Қатар Юлдузлар Лигаси» иштирокчиси - «Ал Муъайзир» клуби шарафини ҳимоя қилаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Фозил Мусаев, 26 октябрь куни жамоаси сафида ўз майдонида «Ал Жаиш» клубига қарши асосий таркибда майдонга тушди. 4:2 ҳисобида «Ал Жаиш» клубининг ғалабаси билан якунланган учрашувда Мусаев тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.

БАА
Дубайнинг «Аш Шабоб» клубида тўп сураётган Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Азиз Ҳайдаров 26 октябрь куни сафарда «Ал Шааб» клубига қарши кечган учрашувда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. «Аш Шабоб» мазкур учрашувда 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика