Latest news

08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  0 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  1 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  4 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  2 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  14 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  14 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  8 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  4 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  1 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  2 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  13

Легионерлар. Шукуровда голли узатма, Гадоевда эса дубль News

Легионерлар. Шукуровда голли узатма, Гадоевда эса дубль

БAA Президенти Кубогининг 1/4 босқичи доирасида “Шаржа” меҳмонда “Aл Иттиҳод Калба” жамоасига қарши тўқнаш келиб, 2:0 натижаси билан зафар қучди.

Баҳсни асосий дақиқалардан бошлаган “Шаржа” хавбеки Отабек Шукуров 63-дақиқада жамоадоши Aли Aл Хонхонига чиройли пас берди ва у бундан унумли фойдаланиб, рақиб дарвозасини ишғол етди. 

Яна бир гол эса Мажид Сурур ҳисобига ёзилган. 

Шу тариқа, “Шаржа” мусобақанинг ярим финалига йўл олди. Уларнинг финал остонасидаги рақиби эса “Aл Aин” бўлади. Иккинчи ярим финалда “Банияс” – “Aл Дафра” баҳси бўлиб ўтади. Мазкур беллашувлар 10 март санасига белгиланган.

БAA Президенти Кубоги. 1/4 финал.

“Aл Иттиҳод Калба” - “Шаржа” 0:2 (0:0, 0:2)

"Иттиҳод Калба Клуб" ўйингоҳи

Голлар: Сурур 59, Али 63.

Озарбайжон Премьер-лигасининг 18-турида “Кешла” ўз майдонида “Зира”ни қабул қилиб, йирик ҳисобда (4:0) зафар қучди. Мезбонлар таркибида ҳаракат қилаётган ўзбекистонлик футболчи Шохрух Гадоев 19 ҳамда 71-дақиқаларда тўп киритиб, дублга эришди. Бу Гадоевнинг янги жамоаси либосидаги илк голлари бўлди.

Мазкур ғалабадан кейин “Кешла” очколари сонини 29тага етказиб, турнир жадвалида еврокубокларга йўлланма берувчи 3-ўринга кўтарилди.

Озарбайжон Премьер-лигаси. 18-тур.

"Шафа" ўйингоҳи.

"Кешла" - "Зира" 4:0 (2:0, 2:0)

Голлар: Гадоев 19, Исгандарли 45, Гадоев 71, Азадов 90.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика