Latest news

21:00Суперлига. "Сўғдиёна" – "Динамо" (матнли трансляция)  19 20:55Суперлига. Ғузорда дарвозаларга 6 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  57 20:47"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттиради  1 20:21"Нюкасл" 40 млн фунтга ҳужумчи сотиб олмоқчи  0 19:52Ёшлигидан пулга қизиққан Мемфис, 44 ёшни қаршилаган Сиссе ва бошқалар. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 19:45Саудия Арабистони Суперкубоги. "Ал Аҳли" йирик ғалабага эришиб, финалга чиқди  3 19:39Пролига 13-турида ишловчи расмийлар эълон қилинди  0 19:25"Сўғдиёна" - "Динамо". Таркиблар билан танишинг  6 18:42Opta А Серияда қайси жамоада чемпион бўлиш эҳтимоли катта эканлигини маълум қилди  1 17:50Эшитдик-да! Португалия терма жамоаси собиқ устози Ўзбекистон МТЖда иш бошлаши мумкин   59 17:32Эшитдик-да! CAFA мусобақаси қайси стадионларда ўтказилиши маълум  20 16:47"Арсенал" кутилмаганда Хавертц ўрнига футболчи излашни бошлади  1 16:45Тимур Кападзенинг боши нега оғримоқда?  12 16:20Акинфеевга замонавий спорт журналистикаси ёқмаяпти  0 15:42"Барселона" Ла Лиганинг 1-турида энг ёш таркибни майдонга туширди. Иккинчи ўринда...  15

Легионерлар: Шацкихдан рекорд, Турсуновдан навбатдаги гол News

Легионерлар: Шацкихдан рекорд, Турсуновдан навбатдаги гол

Ўтган дам олиш кунлари хорижда тўп сураётган бир қатор ўзбекистонлик футболчилар ўз жамоалари сафида майдонга тушишди.
РОССИЯ
«Краснодар» клуби шарафини ҳимоя қилаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов, ўтган ҳафтада ўз жамоаси сафида Европа Лигаси 2-тур ўйинида майдонга тушди. Ўз майдонида Англиянинг «Эвертон» клубини қабул қилган «Краснодар» 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Мазкур учрашувда асосий таркибда майдонга тушган Аҳмедов ўйинда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилган.

УКРАИНА
4 октябрь куни Украина Премьер-Лигасининг 8-тури доирасида «Заря» клубига қарши ўйинда рақиб дарвозасига ўзининг навбатдаги голини (Украина Чемпионатлари тарихидаги 124-голини) киритди ва Сергей Ребровга тегишли бўлган рекордни (123 гол) янгилади. Шу тариқа, 36 ёшли ҳужумчининг Украина Чемпионатлари тарихидаги голлари сони 124тага етди ва бу борада Премьер-Лига тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди.

Полтаванинг «Ворскла» клубида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Санжар Турсунов мазкур турда ўз ҳисобига яна бир гол ёзиб қўйишга эришди. Сафарда Луцкнинг «Волинь» клубига қарши тўп сурган «Ворскла» йирик - 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Меҳмонларнинг ўйиндаги илк голига эса 78-дақиқада Санжар Турсунов муаллифлик қилган.

ЖАНУБИЙ КОРЕЯ

4 октябрь куни Жанубий Корея К-Лигасида 30-тур баҳслари бўлиб ўтди. «Сеонгнам» клубида ўйнаётган миллий терма жамоаси сардори Сервер Жепаров мазкур турда ўз майдонида чемпионат етакчиси «Чонбук Моторз» клубига қарши асосий таркибда майдонга тушди ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади. Учрашувда Жепаров жамоаси 0:1 ҳисобида мағлубиятга учраган.

БАА

20 сентябрь куни БАА Про-Лигасида 5-тур ўйинларига старт берилди. Дубайнинг «Аш Шабоб» клубида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Азиз Ҳайдаров мазкур турда ўз жамоаси сафида ўз майдонида «Ал Вахда» клубига қарши асосий таркибда майдонга тушиб 90 дақиқа тўп сурди. «Аш Шабоб» учрашувда 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика